ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ЯНГИБОЗОР ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Янгибозор тумани ҳокимининг 2018 йил 16 октябрдаги 3049-сонли қарорига тузатиш киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига, Ўзбекистон Республикасининг «Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида»ги Қонунининг 56 ва 59-моддаларига ҳамда Янгибозор тумани адлия бўлимининг 2026 йил 8 сентябрдаги 01-28-3-435/8-сонли тақдимномасини кўриб чиқиб, қарор қиламан:
1. Янгибозор тумани адлия бўлимининг 2026 йил 8 сентябрдаги 01-28-3-435/8-сонли тақдимномаси инобатга олинсин.
2. Янгибозор тумани ҳокимининг 2018 йил 16 октябрдаги 3049-сонли қарорининг 1-илова рўйхатининг 282-қаторида ёзилган «Кузиев Илъдар Каримович» сўзлари «Қўзиев Илдор Каримович» сўзларига ўзгартирилсин.
3. Туман ҳокимлиги девонхона мудири К. Рахимов зиммасига мазкур қарор нусхаларини тегишли ва манфаатдор шахсларга юбориш вазифаси юклатилсин.
4. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Д. Эркаев зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими А. МАШАРИПОВ
Хоразм вилояти, Янгибозор тумани,
2026 йил 10 сентябрь,
337-12-178-Q/26-сон