НАВОИЙ ВИЛОЯТИ НУРОТА ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Мактаб ёшидаги болаларни мажбурий таълимга жалб этиш мақсадида тумандаги давлат умумий ўрта таълим муассасаларини ҳудуд ва микроучасткаларга бириктириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси «Таълим тўғрисида»ги Қонунининг 27-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган «Умумий ўрта таълим тўғрисида»ги низомнинг 39 — 41-бандлари ижросини таъминлаш мақсадида, Нурота туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг 2026 йил 25 июндаги 01-01/5-2064-сон хати ҳамда унга илова қилинган ҳужжатлар кўриб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6, 211-моддаларига асосан, қарор қиламан:
1. Нурота туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг 2026 йил 25 июндаги «Мактаб ёшидаги болаларни мажбурий таълимга жалб этиш мақсадида тумандаги ҳар бир давлат умумий ўрта таълим муассасасини ҳудуд ва микроучасткаларга бириктириш тўғрисида»ги 01-01/5-2064-сон хати ҳамда Халқ депутатлари Нурота туман Кенгашининг 2026 йил 10 июндаги «Тумандаги Нуробод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида янги қурилган 330 ўринли бинода 1-сон умумий ўрта таълим мактабини ташкил этиш тўғрисида»ги VII-26-64-5-74-K/26-сон қарори маълумот ва ижро учун инобатга олинсин.
2. Туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги ҳар бир давлат умумий ўрта таълим муассасасини ҳудуд ва микроучасткаларга бириктириш жадвали иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари (Лавозимига кўра), туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи (К. Шамиева) ҳамда тумандаги давлат умумий ўрта таълим муассасалари директорларига:
мактаб ёшидаги болаларни 7 ёшга тўладиган йилда умумий ўрта таълим билан тўлиқ қамраб олиш;
тумандаги 18-AFCHOʻSMUOʻTMда таълим рус тилида олиб бориладиган синфларни ташкил этишда 1 — 11-синфларда рус тилида таълим бериш ҳуқуқига эга бўлган педагог кадрлар билан таъминланганликни инобатга олиш вазифалари юклатилсин.
4. Белгилансинки, тумандаги давлат умумий ўрта таълим муассасалари раҳбарлари ўзлари раҳбарлик қилаётган муассасага бириктирилган ҳудуддаги мактаб ёшидаги болаларни ўз вақтида давлат умумий ўрта таълим муассасасига ўқишга жалб этиш учун шахсан масъул ҳисобланади.
5. Ўзбекистон Маҳаллалар уюшмаси туман бўлими (А. Шокиров) ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларига мактаб ёшидаги болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қамраб олиш жараёнида туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамда умумий ўрта таълим муассасаларига амалий ёрдам кўрсатиш тавсия этилсин.
6. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари (Л. Мансуров) мазкур қарор матнини туман ҳокимлигининг расмий Телеграм каналида ёритиш ҳамда расмий веб-сайтига жойлаштириш чораларини кўрсин.
7. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2022 йил 15 декабрдаги 184-5-74-Қ/22-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
9. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари (Лавозимига кўра), ҳамда туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи (К. Шамиева) зиммасига юклансин.
Туман ҳокими А. ФАЙЗИЕВ
Навоий вилояти, Нурота тумани,
2026 йил 4 август,
186-5-74-Q/26-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.