ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ КИТОБ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Китоб туманидаги номи ўзгарган ва давлат экспертизасидан ўтказилган кўчани номлаш тўғрисида
Китоб туманидаги «Шифобулоқ» қишлоғи номини «Қонжиғали» деб қайта номлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикасини «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Қонунининг 9-моддаси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли Низомлари талабларига мувофиқ, Кадастр агентлиги эксперт комиссияси ва вилоят комиссиясининг ижобий хулосаларини ҳамда Китоб тумани ҳокимининг тақдимномасини кўриб чиқиб, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6- ва 24-моддаларига асосан халқ депутатлари Китоб тумани Кенгаши қарор қилади:
1. Китоб тумани ҳокимининг «Шифобулоқ» қишлоғи номини ўзининг тарихий номи — «Қонжиғали» деб қайта номлаш тўғрисидаги тақдимномаси маъқуллансин.
2. Китоб тумани Оёқчи маҳалласи ҳудудидаги «Шифобулоқ» қишлоғи номи «Қонжиғали» қишлоғи деб қайта номлансин.
3. Ушбу қарорни тасдиқлаш ва Географик объектлар номларининг давлат реэстрига киритиш учун Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳамда Кадастр агентлигига юборилсин.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг тегишли доимий комиссияси зиммасига юклатилсин.
Халқ депутатлари Китоб тумани Кенгаши раиси С. КОДИРОВ
Қашқадарё вилояти, Китоб тумани,
2026 йил 28 август,
VII-20-73-4-62-K/26-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.