28.08.2026 йилдаги VII-20-72-4-62-K/26-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ КИТОБ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Китоб туманида Ободонлаштириш бошқармаси томонидан марказий кўчалар бўйидаги тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган чиқиндиларни олиб чиқиш ва ҳудудларни ободонлаштириш хизматлари тарифларини тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги «Маҳаллий бюджетлар ва бюджет ташкилотларининг молиявий барқарорлигини ошириш, бюджет интизомини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-387-сонли қарорининг 8-банди «а» кичик банди ижросини таъминлаш мақсадида, шунингдек, Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгашининг 2026 йил 26-жанвардаги VII-21-13-4-0-К/26-сонли қарорини ҳамда туман ҳокимининг ўринбосари Ф. Усмоновнинг 2026 йил 20 июндаги 03-03/2016-сонли хати билан тақдим этилган тарифлар лойиҳасини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6- ва 24-моддаларига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Китоб туманида Ободонлаштириш бошқармаси томонидан марказий кўчалар бўйидаги тадбиркорлик субъектлари билан тузилган шартнома асосида чиқиндиларни олиб чиқиш ва ҳудудларни ободонлаштириш хизматлари учун белгиланган тарифлар кўрсаткичлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Туман Ободонлаштириш бошқармасига марказий кўчалар бўйидаги тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган чиқиндиларни олиб чиқиш ва ҳудудларни ободонлаштириш хизматлари учун янги тарифлар тасдиқланганлигини оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали кенг жамоатчилик ҳамда тадбиркорлик субъектлари эътиборига етказиш вазифаси топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси раиси А. Бобоев ва туман ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Ф. Усмонов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарор қабул қилинган кундан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан Халқ депуталари Китоб тумани Кенгашининг 2026 йил 15 июлдаги «Китоб туманида Ободонлаштириш бошқармаси томонидан марказий кўчалар бўйидаги тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган чиқиндиларни олиб чиқиш ва ҳудудларни ободонлаштириш хизматлари тарифларини тасдиқлаш тўғрисида»ги VII-19-58-4-62-К/26-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари Китоб тумани Кенгаши раиси С. КОДИРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қашқадарё вилояти, Китоб тумани,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 28 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-20-72-4-62-K/26-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.