07.09.2026 йилдаги VII-27-118-4-68-K/26-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯККАБОҒ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Яккабоғ туман ободонлаштириш бошқармаси томонидан кўрсатиладиган ободонлаштириш ва маиший чиқинди хизматлари учун тўлов тарифлари миқдорини тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман ободонлаштириш бошқармаси томонидан шаҳар марказий кўчалари бўйидаги тадбиркорлик субъектлари билан тузилган шартнома асосида чиқиндиларни олиб чиқиш ва ҳудудларни ободонлаштириш хизматини кўрсатиш бўйича Яккабоғ туман ҳокимининг ўринбосари Э. Бегнаевнинг таклифи ҳамда ушбу масалани ўрганиш юзасидан тузилган ишчи гуруҳнинг маълумотномаси доимий комиссияда кўриб чиқилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги «Маҳаллий бюджетлар ва бюджет ташкилотларининг молиявий барқарорлигини ошириш, бюджет интизомини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-387-сонли қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, туманмарказий кўчалари бўйида жойлашган тадбиркорлик субъектларига қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда ҳудудларнинг санитария ва экологик ҳолатини яхшилаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 24-моддасига асосан, Халқ депутатлари Яккабоғ тумани Кенгаши, қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПҚ-387-сонли қарорига мувофиқ 2026 йил 1 январдан бошлаб ободонлаштириш бошқармаларига туман ва шаҳарлар марказий кўчалари бўйидаги тадбиркорлик субъектлари билан тўғридан-тўғри шартнома асосида чиқиндиларни олиб чиқиш ва ҳудудларни ободонлаштириш хизматини кўрсатиш ҳуқуқи берилганлиги ҳамда мазкур хизматлар тарифларини белгилаш халқ депутатлари туман (шаҳар)лар Кенгашлари ваколатига киритилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Халқ депутатлари Яккабоғ туман Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссиясининг хулосаси ҳамда туман ҳокимининг ўринбосари Э. Бекнаевнинг туман ҳудудида чиқиндиларни олиб чиқиш ва ҳудудларни ободонлаштириш хизматини кўрсатганлик бўйича тўлов тарифлар миқдори таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Яккабоғ туман ободонлаштириш бошқармаси томонидан шаҳар марказий кўчалари бўйидаги тадбиркорлик субъектлари (юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар) билан тузиладиган тўғридан-тўғри шартномалар асосида кўрсатиладиган хизматлар тарифлари миқдори иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Яккабоғ туман ободонлаштириш бошқармаси (С. Суюнов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Яккабоғ туман марказий кўчалари бўйида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари билан белгиланган тарифлар асосида шартномалар тузилиши ва хизматлар ўз вақтида, сифатли кўрсатилишини таъминласин; кўрсатилган хизматлардан тушган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда ишчи-ходимларни моддий рағбатлантиришга йўналтирилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати (Ш. Хасанов) ушбу қарор билан тасдиқланган тарифларни кенг жамоатчилик ва тадбиркорлик субъектларига расмий телеграм канал орқали маълум қилинишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари Яккабоғ туман Кенгашининг Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси А. Жўраев зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси С. АШУРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қашқадарё вилояти, Яккабоғ тумани,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 7 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-27-118-4-68-K/26-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.