ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ МУБОРАК ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Муборак туманида ободонлаштириш бошқармаси томонидан кўрсатиладиган ободонлаштириш ва маиший чиқинди хизматлари учун тўлов тарифлари миқдорини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги «Маҳаллий бюджетлар ва бюджет ташкилотларининг молиявий барқарорлигини ошириш, бюджет интизомини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-387-сонли қарорининг 8-банди «а» кичик банди ижросини таъминлаш мақсадида, шунингдек, Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгашининг 2026 йил 26-жанвардаги VII-21-13-4-0-К/26-сонли қарорини ҳамда туман ҳокимининг ўринбосари А. Расуловнинг 2026 йил 23 июндаги 06-06/5461-сонли хати билан тақдим этилган тарифлар лойиҳасини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6- ва 24-моддаларига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Муборак тумани ободонлаштириш бошқармаси томонидан туман марказий кўчалари бўйидаги тадбиркорлик субъектлари билан тузилган шартнома асосида чиқиндиларни олиб чиқиш ва ҳудудларни ободонлаштириш хизматини кўрсатиш бўйича Муборак туман ҳокимининг ўринбосари А. Расуловнинг таклифи маълумот учун қабул қилинсин.
2. Муборак тумани ободонлаштириш бошқармаси томонидан туман марказий кўчалари бўйидаги тадбиркорлик субъектлари билан тузилган шартнома асосида чиқиндиларни олиб чиқиш ва ҳудудларни ободонлаштириш хизматини кўрсатиш бўйича тарифлар иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Туман Ободонлаштириш бошқармасига марказий кўчалар бўйидаги тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган чиқиндиларни олиб чиқиш ва ҳудудларни ободонлаштириш хизматлари учун янги тарифлар тасдиқланганлигини оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали кенг жамоатчилик ҳамда тадбиркорлик субъектлари эътиборига етказиш вазифаси топширилсин.
4. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Д. Каримова ва туман ҳокимининг ўринбосари А. Расулов зиммасига юклатилсин.
5. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб 3 (уч) ойдан кейин кучга киради.
6. Ушбу қарор расмий веб-сайт ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилинсин.
Кенгаш раиси Н. ЮСУПОВ
Қашқадарё вилояти, Муборак тумани,
2026 йил 4 сентябрь,
VII-27-123-4-64-K/26-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.