07.09.2026 йилдаги VII-28-117-4-68-K/26-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯККАБОҒ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Яккабоғ туманидаги географик объект (маҳалла фуқаролар йиғини)ни номини қайта номлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ тумандаги«Нурли йўл» маҳалласи фуқароларининг талаблари асосида «Нурли йўл» МФЙ ва Нурли йўл аҳоли пункти хатловдан ўтказилган бўлиб хатлов натижасида маҳалла ва аҳоли пункти номи кўп йиллар давомида «Қозоқ» МФЙ Қозоқ аҳоли пункти деб аталиб келингани, бу ном тарихий ном экани «Нурли йўл» маҳалла аҳолиси ва меҳнат фахрийларидан иборат фуқаролар ариза билан мурожаат қилиб, тарихий ва қадимий номларни қадрият сифатида муҳофаза қилиш, уларни асоссиз равишда қайта номлашни олдини олиш мақсадида, Қозоқ маҳалласи ҳамда Қозоқ аҳоли пункти деб қайта номлаб, таклиф этилаётган жой номини Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2025 йил 19 декабрдаги 03/08-14298-сонли эксперт хулосасига асосан Яккабоғ туман ҳокимлигининг 2026 йил 22 июндаги 01-11/148-сонли хатини инобатга олиб Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6- ва 24-моддаларига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Туман ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Э. Бекнаевнинг таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш юзасидан юқори турувчи ваколатли идораларнинг тегишли хулосаларига асосан Яккабоғ туманидаги «Нурли йўл» маҳалла фуқаролар йиғинининг номини «Қозоқ» маҳалла фуқаролар йиғини номига ўзгартириш юзасидан таклифи 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Туман ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Э. Бекнаев мазкур сессия қарори билан тасдиқланган географик объектларнинг номларини 10 кун муддатда давлат реестрига киритиш учун зарурий ишларни амалга оширишни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Давлат кадастрлар палатаси Қашқадарё вилояти бошқармаси Яккабоғ туман филиали бошлиғи (З. Сафаров)га географик объектларнинг номлари бўйича электрон базасига ушбу қарорга мувофиқ белгиланган тартибда тегишли ўзгартиришлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Маҳаллалар уюшмаси Яккабоғ туман бўлими бошлиғи (С. Авлаев), Яккабоғ туман қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бошлиғи (А. Бердиқобилов) ҳамда МФЙ раислари билан биргаликда туманидаги географик объект (Қозоқ МФЙ)ни номи ёзилган замонавий ва миллий дизайн асосида пешлавҳалар ўрнатилишини таъминлаш ва бошқа ваколат доирасидаги зарурий ишларни амалга ошириш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Туман ички ишлар бўлими туманидаги географик объект (Қозоқ МФЙ)ни номини заруратга кўра инобатга олсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Туман ҳокимлиги матбуот ҳизмати (Ш. Хасанов) оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиб бориш тавсия этилсин
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ушбу қарорнинг ижросини таъминлаш туман ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Э. Бекнаевга, назорати Халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси раиси А. Жураев зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ушбу қарор қабул қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси С. АШУРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қашқадарё вилояти, Яккабоғ тумани,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 7 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-28-117-4-68-K/26-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.