ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ШЎРЧИ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Шўрчи туманидаги 33 та маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудидаги 91 та географик объект — кўча, берк кўча ва тор кўчаларни номлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 12 октябрдаги «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги ЎРҚ-303-сон Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари ҳақида»ги 295-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрдаги «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6 ва 24-моддаларига асосан Халқ депутатлари Шўрчи туман кенгаши қарор қилади:
1. Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича туман комиссиясининг 2026 йил 28 майдаги 01-33/517-сонли баёни ҳамда Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича вилоят комиссиясининг 2026 йил 6 апрелдаги 14-02/61-сонли баёни бўйича Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2026 йил 19 майдаги 05-19-9077-сонли баёни ҳамда эксперт хулосаси маъқуллансин.
2. Тумандаги 33 та маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида кўчаларни тоифалаш (тор, берк ва шоҳ кўчалар) натижасида аниқланган жами 91 та кўчанинг номлари мазкур қарорнинг иловасига мувофиқ тасдиқлансин ҳамда ушбу кўча номлари Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 12 октябрдаги ЎРҚ-303-сон «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Қонуни ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ деб ҳисоблансин.
3. Давлат кадастрлар палатаси туман бўлими (Ч. Маматқулов), туман Маҳалла бўлими бошлиғи (А. Нурбоев) тоифаланган кўчаларни рақамлаш ҳамда ҳужжатларни юритилишида 91 та географик объект (кўча, берк кўча, тор кўча)ни номланишидан фойдаланиш чораларини кўрсин.
4. Туман Маҳаллалар уюшмаси туман бўлими бошлиғи (А. Нурбоев) барча кўча номлари туширилган маҳалла хариталарини маҳалла биноларига ўрнатиш тавсия этилсин.
5. Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича туман комиссияси (Н. Шоева) ўн кун муддатда ушбу 33 та маҳалла фуқаролар йиғинларидаги кўчаларни жами 91 та географик объект (кўча, берк кўча, тор кўча)ни Ўзбекистон Республикасининг «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги 303-сонли Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ деб топилиши ва номланиши тўғрисидаги тегишли ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигига давлат реестрига киритиш учун юборишини таъминласин.
6. Туман Ички ишлар бўлими (Н. Нарзуллаев) фуқароларининг фуқаролик манзиллари юритилишида янги номлардан фойдаланиш тавсия этилсин.
7. Мазкур қарор «Тафсилот» газетасида, Шўрчи туман ҳокимлигигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин, ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
8. Туман ҳокимлиги девонхона мудири (Б. Қурбонов) мазкур қарор нусхаларини тегишли тартибда туман Тиббиёт бирлашмаси, Ўзбекистон Маҳаллалар уюшмаси, туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ва туман Фавқулодда вазиятлар бўлими, туман Статистика бўлими ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотларга белгиланган тартибда қарор нусхаларини жўнатсин.
9. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Ижтимоий соҳа, ёшлар сиёсати, маданият ва спорт масалалари бўйича доимий комиссияси (Б. Бойкелдиев) ҳамда Коррупцияга қарши курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича доимий комиссиялари зиммасига юклатилсин.
10. Мазкур қарор қабул қилинган кундан кучга киради.
Кенгаш раиси И. САИДОВ
Сурхондарё вилояти, Шўрчи тумани,
2026 йил 28 август,
VII-22-81-8-120-K/26-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.