ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ АСАКА ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Асака туманида маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизмат кўрсатиш учун тўлов тарифлари миқдорини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги «2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги ЎРҚ-1105-сон Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги «Маҳаллий бюджетлар ва бюджет ташкилотларининг молиявий барқарорлигини ошириш, бюджет интизомини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-387-сон Қарори ва «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6- ва 24-моддаларига мувофиқ, халқ депутатлари Асака тумани Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги «Маҳаллий бюджетлар ва бюджет ташкилотларининг молиявий барқарорлигини ошириш, бюджет интизомини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар» тўғрисидаги ПҚ-387-сон Қарори 8-банди «а» кичик бандида 2026 йил 1 январдан бошлаб ободонлаштириш бошқармалари томонидан туман (шаҳар)лар марказий кўчалари бўйидаги тадбиркорлик субъектлари билан тузилган шартнома асосида чиқиндиларни олиб чиқиш ва ҳудудларни ободонлаштириш хизматини кўрсатишга рухсат берилганлиги, бунда чиқиндиларни олиб чиқиш ва ҳудудларни ободонлаштириш хизматини кўрсатганлик бўйича тарифлар туман (шаҳар)лар ҳокимликлари томонидан халқ депутатлари туман (шаҳар)лар Кенгашларида кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритилиши белгилаб қўйилганлиги инобатга олинсин.
2. Асака тумани ҳудудида чиқиндиларни олиб чиқиш ва ҳудудларни ободонлаштириш хизматини кўрсатганлик бўйича тарифлар тўғрисидаги туман ҳокимлигининг туман ободонлаштириш бошқармаси ва туман иқтисодиёт ва молия бўлими билан келишилган ҳолда берган таклифи маъқуллансин.
3. Асака тумани ҳудудида чиқиндиларни олиб чиқиш ва ҳудудларни ободонлаштириш хизматини кўрсатганлик бўйича тарифлар иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати (Х. Исроилов) Асака тумани ҳудудида чиқиндиларни олиб чиқиш ва ҳудудларни ободонлаштириш хизматини кўрсатганлик бўйича тарифларни матбуотда эълон қилсин ҳамда туман ҳокимлиги расмий веб-сайтига жойлаштирсин.
5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси (Э. Рахмонов) зиммасига юклатилсин.
6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой муддатдан сўнг кучга кириши белгилансин.
Кенгаш раиси И. СУЛТОНОВ
Андижон вилояти, Асака тумани,
2026 йил 8 сентябрь,
VII-23-67-1-17-K/26-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.