03.09.2026 йилдаги 412-8-0-Q/26-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат ҳали кучга кирган эмас
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун ушланган транспорт воситаларини тўхташ жойларига олиб келиш, жойлаштириш ва сақлаш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун тўлов тарифлари миқдорини тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 августдаги «Қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун ушланган транспорт воситаларини тўхташ жойларига олиб келиш, жойлаштириш ва сақлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисидаги 149-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги 358-сон қарорларига асосан вилоят ҳудудида қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун ушланган транспорт воситаларини тўхташ жойларига олиб келиш, жойлаштириш ва сақланишини такомиллаштириш, қўлланилаётган тариф нархларининг чекланган миқдорларини белгилаш ҳамда транспорт воситалари сақланиши учун жавобгарликни ошириш мақсадида, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг 6 ва 24-моддаларига асосан, қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Сурхондарё вилоятининг туман ва шаҳарларида қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун ушланган транспорт воситаларини тўхташ жойларига олиб келиш, жойлаштириш ва сақлаш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун тўлов тарифлари миқдори иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вилоят ИИБ ЖХХ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси (А. Муминов) қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун ваколатли давлат органлари томонидан ушланган транспорт воситаларини тўхташ жойларига олиб келиш, жойлаштириш, сақлаш, ҳисобини юритиш ва олиб чиқиб кетишга рухсат бериш ишларини «Жарима майдончаси» ахборот тизими орқали амалга оширилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун ушланган транспорт воситаларини тўхташ жойларига олиб келиниши, жойлаштирилиши ва сақланишида қонунийликнинг таъминланиши ҳамда санитария ва ёнғинга қарши қоидаларга риоя этилиши устидан тизимли назорат ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вилоят Солиқ бошқармаси (А. Валиев) транспорт воситаларини сақлаш хизматлари кўрсатиш билан шуғулланувчи юридик шахслардан солиқларни қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда ўз вақтида ундирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вилоят ҳокимининг ўринбосари А. Амиров, вилоят ИИБ ЖХХ Йўл ҳаракат хавфсизлиги бошқармаси (А. Муминов), туман ва шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 149-сон қарори билан тасдиқланган «Қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун ушланган транспорт воситаларини сақлаш хизматларини кўрсатувчи юридик шахсларни очиқ танлов асосида электрон тарзда танлаб олиш тартиби тўғрисида»ги низом талабларига риоя қилиниши устидан назорат қилиш ишларини умумий мувофиқлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари — давлат тили бўйича маслаҳатчиси (М. Давлатов) қарорни Ўзбекистон Республикаси қонунчилик маълумотлари миллий базасига жойлаштирилишини, шунингдек,«Сурхон тонги» ва «Заря Сурхана» газеталарида ҳамда вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтида расмий эълон қилинишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вилоят ИИБ ЖХХ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси (А. Муминов), барча транспорт воситаларини тўхташ жойлари (тадбиркорлар) раҳбарлари — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги «Нархлари давлат томонидан тартибга солиниши лозим бўлган товарлар нархларининг (тарифларининг) шаклланиши ҳамда қўлланилишини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 722-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга асосан вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармасига батафсил барча хисоб-китобларни эълектрон ҳамда тасдиқланган ҳолда тақдим этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилиш ва назорати вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш. Ражабов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сурхондарё вилоят ҳокими У. ҚОСИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сурхондарё вилояти,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 3 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
412-8-0-Q/26-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.