11.09.2026 йилдаги III-28-80-14-199-K/26-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ МИРОБОД ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миробод туманидаги юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар ҳудудида ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш хизматларини кўрсатиш ва бунинг натижасида юзага келган қаттиқ ва маиший чиқиндиларини олиб чиқиб кетиш хизматлари учун тўлов тарифи миқдорини тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги «Маҳаллий бюджетлар ва бюджет ташкилотларининг молиявий барқарорлигини ошириш, бюджет интизомини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПҚ-387-сонли қарори ва унинг 8-а банди, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Тошкент шаҳар Ички Ишлар Бош Бошқармаси, Тошкент шаҳар Давлат Солиқ Бошқармаси, Тошкент шаҳар Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти, Тошкент шаҳар Адлия Бошқармаси ва Тошкент шаҳри бўйича Миллий Гвардия Бошқармаларининг 2025 йил 5 мартдаги «Тошкент шаҳри экология ва атроф муҳитни ҳамда санитар ҳолатини яхшилаш ва кўкаламзорлаштиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 5-қ/қ-сонли қўшма қарорига асосан 2026 йил 1 январдан бошлаб, Ободонлаштириш Бошқармалари томонидан туман (шаҳар)лар марказий кўчалари бўйларидаги тадбиркорлик субъектлари билан тузилган шартнома асосида чиқиндиларни олиб чиқиш ва ҳудудларни ободонлаштириш хизматини кўрсатишга рухсат берилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда чиқиндиларни олиб чиқиш ва ҳудудларни ободонлаштириш хизматини кўрсатганлик бўйича тарифлар туман (шаҳар)лар ҳокимликлари томонидан Халқ депутатлари туман (шаҳар)лар Кенгашлари сессияларида кўриб чиқилиб, тасдиқлаш учун киритилиши белгилан.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар Ободонлаштириш Бош Бошқармасининг 2026 йил 18 августдаги 1-11/1775-сонли хати ҳамда Миробод тумани ҳокимининг қурилиш, тўсиқларисиз муҳит яратиш, коммуникацияларни ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосарининг 2026 йил 20 августдаги А07-233-сонли хатини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-, 24-моддалари асосида халқ депутатлари Миробод тумани Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳаллий бюджетлар ва бюджет ташкилотларининг молиявий барқарорлигини ошириш, бюджет интизомини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2025 йил 26 декабрдаги ПҚ-387-сонли қарори асосида Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Тошкент шаҳар Ички Ишлар Бош Бошқармаси, Тошкент шаҳар Давлат Солиқ Бошқармаси, Тошкент шаҳар Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти, Тошкент шаҳар Адлия Бошқармаси ва Тошкент шаҳри бўйича Миллий Гвардия Бошқармаларининг 2025 йил 5 мартдаги «Тошкент шаҳри экология ва атроф муҳитни ҳамда санитар ҳолатини яхшилаш ва кўкаламзорлаштиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 5-қ/қ-сонли қўшма қарори ижрога қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тошкент шаҳар Ободонлаштириш Бош Бошқармасининг 2026 йил 18 августдаги 1-11/1775-сонли хати, Миробод тумани ҳокимининг қурилиш, тўсиқларисиз муҳит яратиш, коммуникацияларни ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосарининг 2026 йил 20 августдаги А07-233-сонли хати инобатга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Миробод туманидаги юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар ҳудудида ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш хизматларини кўрсатиш ва бунинг натижасида юзага келган қаттиқ ва маиший чиқиндиларини олиб чиқиб кетиш хизматлари учун тўлов тарифи миқдори иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Туман ҳокими ўринбосари (Ф. Нажмиддинов), туман ободонлаштириш бошқармаси (Ғ. Джонходжаэв):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг қаттиқ маиший чиқиндиларни сақлаш жойларидан олиб чиқиб кетилишида хизмат кўрсатиш даврида санитария қоидаларига тўлиқ риоя қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
марказий кўчалари бўйидаги тадбиркорлик субъектлари билан чиқиндиларни олиб чиқиш ва ҳудудларни ободонлаштириш бўйича маблағлардан самарали фойдаланиш, туман марказий кўчаларни лозим даражада санитар ҳолатда тутиш, туман ободонлаштириш бошқармасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, соҳада кўрсатилаётган хизматлар даражасини яхшилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий ахборот воситалари вакиллари билан ҳамкорликда туман ҳудуди санитар ҳолатини назорат қилишда тарғибот ва ташвиқот ишларини кучайтириш вазифалари юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Миробод тумани Иқтисодиёт ва молия бўлими (Ж. Фатуллаэв):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил Миробод туман маҳаллий бюджетига белгиланган тартибда тегишли ўзгартиришлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу қарор ижроси юзасидан низолар келиб чиқганда ўрнатилган тартибда суд орқали ҳал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари Миробод туман Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш масалалари бўйича доимий комиссияси (А. Маманазаров) зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси Х. КАЮМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 11 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III-28-80-14-199-K/26-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.