08.09.2026 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги билан Сербия Республикаси Ахборот технологиялари ва электрон ҳукумат идораси ўртасида Англашув меморандуми
Кучга кириш санаси
08.09.2026
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги билан Сербия Республикаси Ахборот технологиялари ва электрон ҳукумат идораси ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Англашув меморандуми
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рақамлаштириш, электрон ҳукуматни ривожлантириш ва замонавий технологияларни қўллаш соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ва Сербия Республикаси Ахборот технологиялари ва электрон ҳукумат идораси, кейинги ўринларда биргаликда «Томонлар», алоҳида ҳолда «Томон» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ва Сербия Республикаси ўртасидаги дўстона ва яқин муносабатларни, ўзаро ҳурматни ҳамда ҳамкорликнинг муваффақиятли ривожланишини, шунингдек, икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлашдан умумий манфаатдорликни инобатга олиб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рақамлаштириш, электрон ҳукуматни ривожлантириш ва замонавий технологияларни қўллаш давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш, иқтисодий ўсиш ва умумий ижтимоий тараққиётнинг муҳим омиллари эканлигини эътироф этиб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
билим, ғоя, тажриба ва илғор амалиётлар алмашинуви орқали рақамлаштириш, электрон ҳукумат ҳамда ахборот-коммуникация технологиялари (кейинги ўринларда — АКТ) соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш истагида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар икки Томон замонавий рақамли ечимларни тадқиқ этиш, ишлаб чиқиш ва қўллаш соҳаларида фаолият юритишини, тенглик, ўзаролик ва ўзаро манфаатдорлик тамойилларига асосланган ҳамкорлик уларнинг янада ривожланишига ҳисса қўшиши мумкинлигини назарда тутиб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рақамлаштириш, электрон ҳукумат ва замонавий технологияларни қўллаш соҳаларида давлат ва хусусий сектор ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик, инвестициялар ва шерикликни, шунингдек, ўзаро манфаатли қўшма ташаббуслар ва лойиҳаларни ишлаб чиқишни рағбатлантириш ва кенгайтиришга қатъий интилиб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳамкорлик мақсадлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Англашув Меморандумининг (кейинги ўринларда «Меморандум» деб аталувчи) мақсади қуйидагилардан иборат ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Электрон хизматларнинг сифати, самарадорлиги ва очиқлигини ошириш мақсадида рақамлаштиришни янада жорий этиш ва замонавий технологияларни қўллашда Томонлар муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни рағбатлантириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Рақамлаштириш, электрон ҳукумат ҳамда рақамли ва инновацион инфратузилмани ривожлантириш соҳаларида билим, ғоя, тажриба ва илғор амалиётлар алмашинувига кўмаклашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Зарур ҳолларда, Томонларнинг ҳар бири тарафидан ташкил этиладиган халқаро тадбирларда иштирок этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳамкорлик йўналишлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Меморандумнинг мақсади Томонлар ўртасида давлат бошқарувини рақамлаштириш, электрон ҳукуматни ривожлантириш ва замонавий технологияларни қўллаш соҳаларида, хусусан, қуйидаги йўналишларда ҳамкорликни рағбатлантиришдан иборат ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Электрон ҳукуматдан фойдаланишда сифат, самарадорлик, очиқлик ва фойдаланувчи тажрибасини яхшилашга қаратилган қўшма фаолият орқали, шунингдек, ушбу мақсадларга эришиш учун давлат секторида замонавий АКТ ечимларини қўллаш орқали электрон хизматларни такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Электрон ҳукуматни ривожлантириш ва жорий этиш, шу жумладан, ахборот тизимлари ва хизматларининг ўзаро мослашуви концепцияси, шунингдек, маълумотларни стандартлаштириш ҳамда хавфсиз ва самарали маълумот алмашинуви тартиб-таомиллари бўйича билим, ғоя ва касбий тажриба алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Давлат секторида сунъий интеллект ва бошқа илғор технологияларни қўллаш соҳасида, шу жумладан, инновацион рақамли ечимлар ва хизматларни ишлаб чиқишда тажриба ва илғор амалиётлар алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Очиқ маълумотлардан жамоат фойдаси учун фойдаланишни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, фуқаролар, бизнес ва илмий-тадқиқот жамоатчилиги эҳтиёжлари учун очиқ маълумотлар платформаларини яратиш ва улардан фойдаланиш бўйича илғор амалиёт намуналарини алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ахборот ва киберхавфсизлик соҳасида, шу жумладан, электрон ҳукумат тизимларида кибер таҳдидларни эрта аниқлаш, мониторинг қилиш ва уларга жавоб чораларини кўриш механизмларини ишлаб чиқишда тажриба алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Рақамли кўникмаларни ривожлантириш ва инсон салоҳиятини мустаҳкамлаш соҳаларида ҳамкорлик қилиш, шу жумладан, ахборот-коммуникация технологиялари, дастурий таъминот ишлаб чиқиш ва сунъий интеллект соҳаларида билимларни ривожлантиришга қаратилган ўқув дастурлари ва бошқа тадбирларни яратиш ҳамда амалга ошириш бўйича тажриба алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Умумий манфаатдорлик доирасидаги йўналишларда билим, тажриба ва илғор амалиётлар алмашиш мақсадида қўшма семинарлар, конференциялар, форумлар, семинар-тренинглар, ўрганиш сафарлари ва бошқа эксперт учрашувларини ташкил этиш ва ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Томонларнинг эҳтиёжлари ва устувор йўналишларига мувофиқ, давлат бошқарувини рақамлаштириш, электрон ҳукумат ва ахборот тизимларини ривожлантириш билан боғлиқ халқаро ва минтақавий ташаббуслар ҳамда тадбирларда иштирок этишни рағбатлантириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Молиялаштириш ва харажатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ушбу Меморандум қоидаларини амалга ошириш натижасида юзага келадиган харажатларни қоплаш масаласини ўзларининг мавжуд молиявий ва бошқа ресурсларига мувофиқ, ҳар бир алоҳида ҳолатда биргаликда ҳал қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳуқуқий мажбуриятлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ушбу Меморандумда назарда тутилган ҳамкорликни амалга ошириш ҳукуматларнинг олдиндан розилиги билан Томонлар ўртасида кейинги босқичда музокара қилинадиган ва имзоланадиган алоҳида ёки айрим битимлар орқали белгиланишига розилик билдирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Меморандум ҳуқуқий жиҳатдан мажбурий кучга эга битим ҳисобланмайди; у ҳар икки Томон тарафидан фақат уларнинг ҳозирги ниятлари ифодаси сифатида назарда тутилган бўлиб, ҳеч бир Томон бошқа Томон учун бирон-бир ҳуқуқ ёки мажбурият, шу жумладан, кейинчалик мажбурий битим сифатида ижро этилиши мумкин бўлган ҳар қандай даъвони юзага келтиришни назарда тутмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Интеллектуал мулк ҳуқуқлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар икки Томон ушбу Меморандум қоидаларига ёки амалдаги қонунчиликка, шунингдек, ҳар икки давлат иштирокчиси бўлган бошқа халқаро шартномаларга мувофиқ икки давлат тарафидан амалга ошириладиган қўшма фаолият натижасида юзага келиши мумкин бўлган барча интеллектуал мулк ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлашни ўз зиммаларига оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Меморандум бошқа Томондан олдиндан ёзма розилик олинган ҳоллар ва доирада бўлмаса, ҳеч бир Томонга бошқа Томоннинг белгиси, логотипи, герби, бошқа ҳар қандай фарқлаш белгиси ёки бошқа интеллектуал мулк ҳуқуқидан фойдаланиш ҳуқуқини бермайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ахборотнинг махфийлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир Томон ушбу Меморандумни ёки унга мувофиқ тузилган ҳар қандай битимларни амалга ошириш жараёнида бошқа Томондан олинган ҳужжатлар, ахборот ва маълумотларнинг махфийлиги ҳамда сирини сақлашга розилик билдиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар икки Томон ушбу моддада назарда тутилган махфийлик мажбуриятлари ушбу Меморандум тугатилганидан кейин ҳам кучда ва мажбурий бўлиб қолишини тасдиқлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Маълумотларни ҳимоя қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ушбу Меморандум доирасидаги ҳамкорликни амалга оширишда шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш, электрон алоқа ва коррупциянинг олдини олишга оид барча амалдаги қоидаларга, шунингдек, ушбу Меморандум предметини тартибга солувчи бошқа барча амалдаги миллий қонунчиликка риоя қилишларини ўзаро тасдиқлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Меморандумга ҳар икки Томоннинг ўзаро розилиги билан ёзма илова тузиш орқали ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илова Томонлар томонидан биргаликда белгиланган санада кучга киради ва ушбу Меморандумнинг ажралмас қисми ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Кучга кириши, амал қилиш муддати ва тугатилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Меморандум имзоланган санадан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар қайси Томон дипломатик каналлар орқали бошқа Томонга ёзма билдиришнома юбориш орқали ушбу Меморандумни тугатиши мумкин. Мазкур Меморандум бундай ёзма билдиришнома олинган кундан бошлаб ўттиз (30) кун ўтгач ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Меморандумнинг тугатилиши унга мувофиқ амалга оширилган ёки давом этаётган ҳар қандай битимлар, дастурлар, лойиҳалар ёки бошқа ҳамкорлик тадбирларига дахл қилмайди. Бундай ҳолларда Томон шундай битимлар, дастурлар, лойиҳалар ёки тадбирлар қоидаларига мувофиқ ўз мажбуриятларини бажаришда давом этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Низоларни ҳал этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Меморандумни талқин қилиш, амалга ошириш ёки қўллаш юзасидан Томонлар ўртасида юзага келадиган ҳар қандай келишмовчилик ёки низолар Томонлар ўртасида дипломатик каналлар орқали маслаҳатлашувлар ёки музокаралар орқали дўстона тарзда ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Меморандум ўзбек, серб ва инглиз тилларида тузилди. Матнлар ўртасида фарқлар юзага келган тақдирда, инглиз тилидаги матн устувор ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Меморандум икки (2) бир хил нусхада тузилди, улардан бир (1) нусха ҳар бир Томонда сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белград шаҳрида, 2026 йил 8 сентябрда тузилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)