17.09.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3942
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи, 17.09.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3942
Кучга кириш санаси
18.09.2026
Ҳужжат 18.09.2026 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик ва идоралар томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 17 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3942]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси тўғрисида»ги Конституциявий Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 майдаги ПФ-5997-сон «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлик ва идоралар томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазир А. ТАШКУЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 17 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31-мҳ-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 17 сентябрдаги 31-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик ва идоралар томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2016 йил 28 апрелдаги 224/8-сон қарори (рўйхат рақами 2793, 2016 йил 3 июнь) билан тасдиқланган Илмий унвонлар бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 18-банди «д» кичик бандидан «(Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ёки вазирликлар ва идораларнинг буйруқлари ҳамда қарорларида)» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 18 июндаги 13-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3311, 2021 йил 19 июнь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.06.2021 й., 10/21/3311/0577-сон) билан тасдиқланган Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ҳисобини юритиш қоидаларининг 7-банди қуйидаги «в1» кичик банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«в1) Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Раҳбарининг фармойишлари;».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 29 июлдаги 17-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3545, 2024 йил 6 август) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.08.2024 й., 10/24/3545/0590-сон) билан тасдиқланган Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, фитосанитария талаблари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари, экологик нормалар ва қоидалар, ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини тайёрлаш, ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва ҳисобга олиш қоидаларининг 20-банди иккинчи хатбошиси «Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари» деган сўзлардан кейин «,Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Раҳбарининг фармойишлари» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2025 йил 17 сентябрдаги 523-сон буйруғи (рўйхат рақами 3682, 2025 йил 30 сентябрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2025 й., 10/25/3682/0885-сон) билан тасдиқланган Хорижий давлатлардан реадмиссия қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига истисно ҳолатларда хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириб бериш тўғрисидаги йўриқномада:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) 6-банднинг олтинчи хатбошиси «Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Раҳбарининг» деган сўзлардан кейин «фармойишлари ҳамда» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) 7-банднинг олтинчи хатбошиси «Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Раҳбарининг» деган сўзлардан кейин «фармойишлари ҳамда» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг 2026 йил 28 мартдаги 84-сон буйруғи (рўйхат рақами 3829, 2026 йил 6 май) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2026 й., 10/26/3829/0468-сон) билан тасдиқланган Коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари фаолияти тўғрисидаги намунавий низомнинг 1-банди «Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари» деган сўзлардан кейин «,Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Раҳбарининг фармойишлари» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.09.2026 й., 10/26/3942/0953-сон)