ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИНИНГ
ҚАРОРИ
«Аҳолига нотариат соҳасидаги хизматларнинг сифатли ва шаффоф тарзда кўрсатилишини ҳамда мазкур соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини таъминлаш ҳолати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровига Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А. Ташкуловнинг жавоби ҳақида
«Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. «Аҳолига нотариат соҳасидаги хизматларнинг сифатли ва шаффоф тарзда кўрсатилишини ҳамда мазкур соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини таъминлаш ҳолати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровига Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А. Ташкулов томонидан юборилган ёзма жавоб маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Р. ХАКИМОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 25 август,
2502-V-сон