Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида «ҳукумат соати»ни ўтказиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларининг таклифларини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. 2026 йил 9 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида ўтказиладиган «ҳукумат соати»да «Мамлакатимизда тадбиркорлик субъектлари учун давлат хизматлари кўламини кенгайтириш ва маъмурий жараёнларни соддалаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги ҳамда «Кўп квартирали уй-жой фондини самарали бошқариш, аҳолини сифатли коммунал хизматлар билан таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг саволларига жавобларни эшитиш ҳақидаги таклиф маъқуллансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитаси «ҳукумат соати»га тайёргарлик кўрилишини ҳамда унинг ўтказилишини ташкил этсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 25 август,
2497-V-сон