Ўзбекистон Республикаси Олий МажлисиҚонунчилик палатаси Кенгашининг
ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисини ўтказиш тўғрисида
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 16-моддасига, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси 2026 йил 25 август куни ўтказилиши белгилансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисининг кун тартиби лойиҳасига қуйидаги масалалар киритилсин:
«Ўзбекистон-2030» стратегиясини «Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш» йилида амалга оширишга оид давлат дастурининг 2026 йил I ярим йиллигида бажарилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи тўғрисида;
«Ички ишлар органлари профилактика инспекторининг мақоми тўғрисида»ги ҚЛ-272-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (биринчи ўқиш);
«Аҳолига нотариат соҳасидаги хизматларнинг сифатли ва шаффоф тарзда кўрсатилишини ҳамда мазкур соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини таъминлаш ҳолати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровига Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А. Ташкуловнинг жавоби ҳақида;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг қарорини тасдиқлаш тўғрисида.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 24 август,
2493-V-сон