ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ АСАКА ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Халқ депутатлари Асака туман Кенгашининг 2025 йил 29 декабрдаги VII-15-121-1-17-K/25-сонли қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2025 йил 29 декабрдаги VII-15-121-1-17-K/25-сонли қарори билан тасдиқланган 1-ва 2-иловаларига Асака тумани солиқ инспекциясининг 2026 йил 06 январдаги 16-00019-сонли хатини инобатга олиб, қарор иловасига ўзгартириш киритиш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 8 январь кунги ЎРҚ-457-сонли «Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида»ги Қонунининг 59-моддасига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6, 24-моддаларига асосан, Халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Асака тумани солиқ инспекцияси бошлиғи вазифасини бажарувчиси И.Рахимовнинг 2026 йил 06 январдаги 16-00019-сонли хати асос учун қабул қилинсин.
2. Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2025 йил 29 декабрдаги VII-15-121-1-17-K/25-сонли қарорининг 1-ва 2-иловалари тегишли равишда янги таҳрирдаги 1 ва 2-иловаларга ўзгартирилсин.
3. Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2025 йил 29 декабрдаги VII-15-121-1-17-K/25-сонли қарорнинг қолган иловалари ўзгаришсиз қолдирилсин.
4. Мазкур қарор ижросининг назорати Халқ депутатлари туман Кенгаши Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссия зиммасига юклатилсин.
Сессия раиси ҚОСИМОВ ҚОБИЛЖОН ҚОСИМОВИЧ
Андижон вилояти, Асака тумани,
2026 йил 7 январь,
VII-15-1-1-17-K/26-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.