1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.04.00 Қимматли қоғозлар бозорида касб фаолияти / 07.24.04.08 Қимматли қоғозлар бозорида бошқа фаолият турлари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Директор Д. Ли
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 25 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26-сон

Келишилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил А. БУРИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 21 август

Савдо саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 21 август
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2026 йил 25 августдаги 26-сон буйруғига ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қимматли қоғозлар эмитентларининг рейтингини юритиш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

Мазкур Низом қимматли қоғозлар эмитентларининг қимматли қоғозлар бозори, акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги уларнинг шаффофлиги ва қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини баҳолашни назарда тутувчи рейтингини юритиш ҳамда ушбу рейтинг асосида тегишли таъсир чораларини қўллаш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи (бундан буён матнда ваколатли давлат органи деб юритилади) — Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматли қоғозлар эмитенти (бундан буён матнда эмитент деб юритилади) — эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарувчи ва улар юзасидан қимматли қоғозларнинг эгалари олдида мажбуриятлари бўлган юридик шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот тизими — Корпоратив ахборот ягона порталининг эмитентлар рейтингини акс эттирувчи модули;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эмитентлар рейтинги — эмитентларнинг қимматли қоғозлар бозори, акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги уларнинг шаффофлиги ва қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини баҳолаш натижалари бўйича шакллантирилган рейтинг баҳоси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахсий кабинет — Корпоратив ахборот ягона порталининг ваколатли давлат органи ва эмитент ўртасида хабар юбориш, маълумотларни кўриш ва юклаб олиш учун мўлжалланган саҳифаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Эмитентлар рейтинги ваколатли давлат органи томонидан юритилади ҳамда ахборот тизимида очиқ тарзда акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Эмитентлар рейтинги ваколатли давлат органи томонидан ахборот тизимида ҳисобот чорагидан кейинги иккинчи ойнинг дастлабки 10 кунлигида эълон қилинади ҳамда эмитентларга бу ҳақида шахсий кабинет орқали хабар юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Эмитентлар рейтингини юритиш ва унинг мезонлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Эмитентлар рейтингини юритиш ҳисоботлар ва муҳим фактларни эълон қилиш орқали Корпоратив ахборотнинг ягона порталида маълумотларнинг ўз вақтида, ишончли ва тўлиқ ошкор этилиши, шунингдек, қимматли қоғозлар бозори, акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилишини баҳолаш орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Эмитентлар рейтинги ахборот тизими орқали мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ қуйидаги 7 та мезон бўйича эмитентлар томонидан йўл қўйилган камчиликлар учун берилган баллар йиғиндисига кўра аниқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-мезон — чораклик ва йиллик ҳисоботларни Корпоратив ахборотнинг ягона порталида белгиланган муддатларда эълон қилмаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-мезон — муҳим фактларни Корпоратив ахборотнинг ягона порталида эълон қилмаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-мезон — қимматли қоғозлар бўйича даромадларни тўлаш мажбуриятларини бажармаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-мезон — нотўғри ёки чалғитувчи маълумот тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-мезон — корпоратив қонунчилик талабларини бузиш (масалан, юқори бошқарув органларининг йиғилишини чақириш ва ўтказишнинг белгиланган тартибини бузиш);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-мезон — ваколатли давлат органи томонидан кўриб чиқилиб, эмитент томонидан қимматли қоғозлар бозори соҳасидаги қонунчилик талаблари бузилган деб топилган мурожаатларнинг мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-мезон — ваколатли давлат органининг кўрсатма ёки қарорларини бажармаслик.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Йил якунлари бўйича ҳисоботларни топшириш натижалари кейинги йилнинг 2-чораги учун эмитентлар рейтингини ҳисоблашда инобатга олинади ҳамда ҳар бир ҳисобот учун алоҳида балл белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, ҳар икки ҳисоботни (чораклик ва йиллик) эълон қилмаганлик учун алоҳида балл ҳисобланганда умумий рейтинг баллари йиғиндиси 100 баллдан ошмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Эминтлар рейтинги маълумотлари ҳисобот чорагининг охирги санасидаги ҳолат бўйича ҳисобот чорагининг якуний натижаларига асосан шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, 1 ва 2-мезонлар маълумотлари ҳисобот ва муҳим фактларни эълон қилиш муддатларининг охирги санасидаги ҳолат бўйича шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Эмитентлар рейтинги шкаласи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ҳар чорак натижалари бўйича амалга ошириладиган ҳисоб-китобларга кўра, эмитентга мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ қуйидаги тоифалардан бири берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«А» тоифа;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Б» тоифа;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«С» тоифа;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Д» тоифа.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Эмитентлар рейтинги натижаларини тасдиқлаш ҳисобот чорагидан кейинги иккинчи ойнинг дастлабки 10 кунлигида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«А» ва «Б» тоифалар учун ахборот тизими орқали автоматик равишда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«С» ва «Д» тоифалар учун ваколатли давлат органи томонидан тегишли маълумотларнинг тўғрилигини текшириш орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Эмитентлар рейтингини юритишда барча хатти-ҳаракатлар тарихи, жумладан, маълумотлар хронологияси, ваколатли давлат органи масъул ходимининг идентификация рақами (ИД), эмитентга хабарнома юборилган сана ахборот тизимида қайд этилади ва сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Таъсир чоралари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Таъсир чораларини қўллаш эмитентлар рейтинги натижаларига кўра Корпоратив ахборотнинг ягона порталида автоматик равишда ёки ваколатли давлат органининг қарорига кўра амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги қарор рейтинг натижалари эълон қилинган санадан бошлаб бир ой ичида қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, мазкур қарорда таъсир чораларининг амал қилиш муддати уч ой этиб белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги қарор ваколатли давлат органи раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Эмитент таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч иш куни ичида шахсий кабинет орқали хабардор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Эмитентлар рейтингини баҳолаш шкаласидаги тоифаларга мутаносиб равишда аниқланган камчиликларнинг хусусияти, мунтазамлиги ва инвесторлар учун потенциал зарар даражасини ҳисобга олган ҳолда ваколатли давлат органи томонидан эмитентларга нисбатан қуйидаги таъсир чоралари қўлланилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) «Б» тоифадаги эмитентлар учун шахсий кабинет орқали огоҳлантириш хати юбориш асосида профилактик тадбирларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) «С» тоифадаги эмитентлар учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корпоратив ахборотнинг ягона порталида корпоратив ҳаракатларни (ҳисобот ва муҳим фактларни топшириш, эълон қилиш) амалга оширишни камчиликлар бартараф этилгунга қадар чеклаш (1 ва (ёки) 2-мезонлар бўйича ҳуқуқбузарликлар содир этган эмитентлар учун), бунда фақатгина камчилик сифатида эътироф этилаётган ва эълон қилинмаган ахборотни ошкор қилиш имконияти сақланиб қолинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматли қоғозлар чиқарилишини рўйхатдан ўтказишни рад этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) «Д» тоифадаги эмитентлар учун мазкур банднинг 2-кичик бандидаги таъсир чораларига қўшимча равишда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корпоратив облигацияларни ўттиз кун ичида муддатидан олдин сўндиришни ва улар бўйича фоизлар (купонлар) тўлашни талаб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эмитентнинг қимматли қоғозлари муомаласини қонунчиликда белгиланган тартибда тўхтатиб туриш, бунда репо битимларининг иккинчи босқичини амалга оширишга рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Эмитент ҳуқуқларининг кафолатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Эмитент рейтинг натижалари эълон қилинган кундан бошлаб 5 иш куни ичида шахсий кабинет орқали ваколатли давлат органига шикоят қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, билдирилган эътирозлар ваколатли давлат органи томонидан 10 иш куни ичида кўриб чиқилади. ЭЪтирозлар асосли деб топилган тақдирда рейтинг баллари қайта кўриб чиқилади, акс ҳолда рейтинг баллари ўзгаришсиз қолдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Эмитент ваколатли давлат органи томонидан эълон қилинган рейтинг натижалари ва таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги қарорлари устидан қонунчиликда белгиланган тартибда судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қимматли қоғозлар эмитентларининг рейтингини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қимматли қоғозлар эмитентлари рейтингини аниқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МЕЗОНЛАРИ

Т/р
Мезон
Ҳисоблаш тартиби
Максимал балл
1.
Чораклик ва йиллик ҳисоботларни Корпоратив ахборотнинг ягона порталида белгиланган муддатларда эълон қилмаслик
Рейтинг балларини аниқлаш кунида Корпоратив ахборотнинг ягона порталида жойлаштирилмаган ҳисобот мавжуд бўлганда
15 балл
2.
Муҳим фактларни Корпоратив ахборотнинг ягона порталида эълон қилмаслик
Ҳисобот чорагида Корпоратив ахборотнинг ягона порталида эълон қилинмаган ҳар бир муҳим факт учун 5 баллдан, лекин 15 баллдан ошмаган миқдорда
15 балл
3.
Қимматли қоғозлар бўйича даромадларни тўлаш мажбуриятларини бажармаслик
Ҳисобот чорагида қимматли қоғозлар бўйича дивиденд ва (ёки) купонларни тўлаш мажбуриятларини бажармаслик бўйича аниқланган ҳар бир ҳолат учун 5 баллдан, лекин 10 баллдан ошмаган миқдорда (ваколатли давлат органи томонидан ахборот тизимида тегишли маълумотларни киритиб бориш орқали)
Ҳисобот чорагида эмитент томонидан тақдим этилган ҳисобот ёки муҳим фактда, шунингдек ҳар бир бошқа ахборотда нотўғри ёки чалғитувчи маълумот тақдим этилган ҳар бир ҳолат учун 5 баллдан, лекин 10 баллдан ошмаган миқдорда (ваколатли давлат органи томонидан ахборот тизимида тегишли маълумотларни киритиб бориш орқали)
10 балл
5.
Корпоратив қонунчилик талабларини бузиш
Бошқарув органларининг йиғилишини чақириш ва ўтказиш, шунингдек, йиғилиш якуни бўйича ҳужжатларни расмийлаштириш ва бошқа корпоратив қонунчилик талабларини бузиш бўйича аниқланган ҳар бир ҳолат учун 5 баллдан, лекин 10 баллдан ошмаган миқдорда (ваколатли давлат органи томонидан ахборот тизимида тегишли маълумотларни киритиб бориш орқали)
10 балл
6.
Ваколатли давлат органи томонидан кўриб чиқилиб, эмитент томонидан қимматли қоғозлар бозори соҳасидаги қонунчилик талаблари бузилган деб топилган мурожаатларнинг мавжудлиги
Эмитент томонидан қимматли қоғозлар бозори соҳасидаги қонунчилик талаблари бузилган деб топилган мурожаатлар сони:
1 — 3 та мурожаат — 5 балл
4 та ва ундан ортиқ мурожаат — 10 балл
(ваколатли давлат органи томонидан ахборот тизимида тегишли маълумотларни киритиб бориш орқали)
10 балл
7.
Ваколатли давлат органининг кўрсатма ёки қарорларини бажармаслик *
Ваколатли давлат органининг қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисидаги кўрсатмалари ҳамда қарорларини бажармаслик ёки бажаришдан бўйин товлаш (ваколатли давлат органи томонидан ахборот тизимида тегишли маълумотларни киритиб бориш орқали)
30 балл
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Изоҳ: кўрсатмалар қолган 6 та мезонлардан бирида ёки бир нечтасида назарда тутилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан берилган бўлса, рейтинг баллари фақат 7-мезон учун белгиланган миқдорда ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қимматли қоғозлар эмитентларининг рейтингини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қимматли қоғозлар эмитентлари рейтингини баҳолаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ШКАЛАСИ

Тоифаси
Балл
1.
А
0 — 10 балл
2.
Б
15 — 25 балл
3.
С
30 — 60 балл
4.
Д
65 — 100 балл
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2026 й., 10/26/3941/0948-сон)