08.09.2026 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги билан Сербия Республикаси Ахборот ва телекоммуникациялар вазирлиги ўртасида Англашув меморандуми
Кучга кириш санаси
08.09.2026
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги билан Сербия Республикаси Ахборот ва телекоммуникациялар вазирлиги ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Англашув меморандуми
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида ҳамкорлик тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ва Сербия Республикаси Ахборот ва телекоммуникациялар вазирлиги, кейинги ўринларда «Иштирокчилар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ўрнатиш, ривожлантириш ва чуқурлаштириш истагидан келиб чиқиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ва Сербия Республикаси ўртасидаги тарихий ва дўстона муносабатларни инобатга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш учун ўзаро манфаатли ва янгиланган ҳамкорлик зарурлигини эътироф этиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ривожланишдаги тараққиётнинг муҳимлигини ҳамда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида техник салоҳият ва имкониятлардан оқилона фойдаланиш зарурлигини тан олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бундай ҳамкорлик умумий манфаатларга хизмат қилиши ва ҳар икки мамлакатда тегишли соҳаларнинг ривожланишига ҳисса қўшишига ишониб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳамкорлик борасида қуйидаги англашувга эришдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
(Мақсад)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Англашув Меморандуми тенглик, ўзаро жавобгарлик ва ўзаро манфаатдорлик тамойиллари асосида Иштирокчилар ўртасида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги ҳамкорлик учун асос яратишга қаратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Иштирокчилар ҳар икки мамлакатдаги илмий-тадқиқот муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни рағбатлантириш ва Иштирокчиларнинг мамлакатларидаги коммуникация ва ахборот соҳаларининг ривожланишига ҳисса қўшиш ниятини билдирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
(Ҳамкорлик доираси)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Иштирокчилар ҳамкорликни кенгайтиришга кўмаклашадилар, ҳар икки мамлакат ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида фаолият юритувчи компаниялар, илмий ва таълим муассасалари, давлат идоралари ҳамда бошқа ташкилотлар ўртасида билим, тажриба ва экспертлар алмашинувини рағбатлантирадилар. Улар мутахассислар тайёрлашни яхшилашга ҳисса қўшувчи материаллар алмашадилар, ўз меъёрий ҳужжатларини таҳлил қиладилар ва таққослайдилар ҳамда қуйидаги тегишли йўналишларда тадқиқотлар олиб борадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) телекоммуникацияда, шу жумладан, 5Г тармоқларида инновацион ечимларни ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) қишлоқ ҳудудларида телекоммуникацияни ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) рақамли кўникмаларни ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) киберхавфсизлик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
e) электрон имзолар (э-имзо) ва ишонч хизматлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
f) Иштирокчилар тарафидан ўзаро келишилган ва АКТ соҳасида юзага келадиган устуворликларга асосланган бошқа ҳамкорлик йўналишлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Иштирокчилар замонавий технологияларга асосланган ахборот-коммуникация технологияларини йўлга қўйиш ва уларни мақбул тарзда интеграция қилишни рағбатлантириш ниятини билдирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Халқаро лойиҳалар бўйича ҳамкорлик жалб этилган субъектлар тарафидан имзоланадиган алоҳида ёзма амалга ошириш битимлари асосида амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Иштирокчилар ўзларининг миллий манфаатларидан келиб чиқиб, Халқаро электр алоқаси иттифоқи, Бутунжаҳон почта иттифоқи ҳамда бошқа халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасида ҳамкорлик қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
(Амалга ошириш ва ҳамкорлик шакллари)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Англашув Меморандумида белгиланган ҳамкорлик олдиндан келишилган турли шакллар орқали, шу жумладан, бироқ улар билан чекланмаган ҳолда, ўқитиш, тадқиқот, техник маслаҳатлашувлар ҳамда зарур соҳаларда экспертлар, материаллар ва тажриба алмашинуви орқали амалга оширилади, хусусан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) икки мамлакат ўртасида илғор тажрибалар, амалиётлар ва экспертлар алмашинуви;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) ўқув машғулотлари, техник маслаҳатлашувлар ташкил этиш ва инсон ресурсларини ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) ташкилотлар, илмий-тадқиқот муассасалари ва университетлар ўртасидаги алмашинув ва ҳамкорликни рағбатлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) АКТ соҳасида қўшма тадқиқотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
e) ҳамкорликнинг ҳар бир йилидаги аниқ эҳтиёжлардан келиб чиқиб, Иштирокчилар томонидан белгиланадиган бошқа ҳамкорлик шакллари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар бир Иштирокчи мазкур Англашув Меморандуми доирасидаги фаолият билан боғлиқ ўз харажатларини мустақил равишда қоплайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳар бир Иштирокчи мазкур Англашув Меморандуми шартларига мувофиқ фаолиятни мувофиқлаштириш ва тегишли тартиб-таомилларни осонлаштириш учун бир ёки бир нечта вакил тайинлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур Англашув Меморандуми ҳеч бир Иштирокчи учун ҳуқуқий жиҳатдан мажбурий эмас ва миллий ёки халқаро ҳуқуққа мувофиқ ҳуқуқий мажбуриятлар юзага келтиришни кўзда тутмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
(Молиялаштириш ва ресурслар)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар қайси Иштирокчи тарафидан мазкур Англашув Меморандуми ва унга мувофиқ тузилган ҳар қандай ёзма битимлар доирасида амалга ошириладиган барча фаолият, шу жумладан, қўшимча ижро битимларини тузиш, Иштирокчиларнинг тегишли қонун ва меъёрий ҳужжатларига ҳамда тегишли молиялаштириш мавжудлиги ва бюджет имкониятларига боғлиқ бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳамкорлик йўналишларидаги барча фаолият Иштирокчиларда молиялаштириш ва бошқа ресурслар мавжудлигига қараб амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қўшимча молиялаштириш зарурати юзага келган тақдирда, Иштирокчилар халқаро ташкилотлар ёки давлат-хусусий шериклик каби ташқи манбаларни жалб қилишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
(Махфийлик)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Англашув Меморандуми доирасидаги ҳамкорлик натижасида юзага келадиган ҳар қандай махфий ахборот Иштирокчиларнинг мамлакатларида амалдаги ҳуқуқий ва меъёрий талабларга мувофиқ алмашилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳеч бир Иштирокчи бошқа Иштирокчининг олдиндан ёзма розилигисиз мазкур Англашув Меморандуми доирасидаги фаолиятни амалга ошириш жараёнида узатилган махфий ахборотни, уни тугатгандан кейин, ахборот хавфсизлиги қоидалари ва маълумотлар айланиши усулларига риоя этишга алоҳида эътибор қаратган ҳолда, ошкор қилмайди ёки тарқатмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
(Интеллектуал мулк ҳуқуқлари)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Англашув Меморандумини амалга ошириш жараёнида ёки натижасида яратилган ҳар қандай интеллектуал мулк ҳуқуқларини тақсимлашга оид масалалар мазкур Англашув Меморандуми доирасидаги ҳар бир аниқ ҳамкорлик йўналиши учун тузиладиган алоҳида шартномалар билан тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар бир Иштирокчи қўшма фаолият бошланишидан олдин ёки мазкур Англашув Меморандумидан мустақил равишда ўзи яратган ҳар қандай интеллектуал мулк ҳуқуқларига эгалик ҳуқуқини сақлаб қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
(Ўзгартиришлар)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Англашув Меморандумига Иштирокчиларнинг ўзаро розилиги билан, қўшимча баённомаларда расмий равишда келишилган ўзгартиришлар орқали ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бундай ўзгартиришлар мазкур Англашув Меморандумининг ажралмас қисмига айланади ва Иштирокчилар тарафидан келишилган шартларга мувофиқ амал қила бошлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
(Амал қила бошлаши)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Англашув Меморандуми имзоланган санадан бошлаб амал қила бошлайди ва уч (3) йил давомида амалда бўлади, сўнгра, башарти Иштирокчилардан бири жорий муддат тугашига камида олти (6) ой қолганда бошқа Иштирокчини мазкур Англашув Меморандумидаги иштирокини тўхтатиш нияти тўғрисида ёзма равишда хабардор қилмаса, у ўз-ўзидан навбатдаги тенг муддатларга узайтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
(Низоларни ҳал этиш)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Англашув Меморандуми қоидаларини амалга ошириш ёки талқин қилишдан келиб чиқадиган ҳар қандай низолар миллий ёки халқаро судга ёхуд учинчи томонга мурожаат қилмасдан, Иштирокчилар ўртасида дипломатик каналлар орқали маслаҳатлашувлар ва музокаралар йўли билан дўстона тарзда ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белград шаҳрида, 2026 йил 8 сентябрь куни, икки асл нусхада, ўзбек, серб ва инглиз тилларида имзоланди, бунда барча матнлар аутентикдир. Талқин қилишда келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, инглиз тилидаги матндан фойдаланилади.

(имзолар)