09.07.2026 йилдаги 203-8-112-Q/26-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ ЖАРҚЎРҒОН ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ

Туман ҳудудида йўл белгилари ўрнатиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 26 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги автомобиль йўлларида хавфсизликни таъминлаш ва ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 342-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги «Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 172-сон қарори ижроси юзасидан Жарқўрғон туманида фуқароларнинг хавфсизлиги ва автотранспорт воситаларининг ҳаракатини тартибга солиш мақсадида, туман Ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлимининг 2026 йил 5 июндаги 53/24-83-сонли хатини кўриб чиқиб, «Йўл ҳаракати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6 ва 211- моддаларига асосан қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Жарқўрғон туман Ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлимининг 2026 йил 5 июндаги 53/24-83-сонли хати инобатга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Жарқўрғон туманида фуқароларнинг хавфсизлиги ва автотранспорт воситаларининг ҳаракатини тартибга солиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туманнинг Сурхон соҳил маҳалласи Навбаҳор кўчасига 3.27 (тўхташ тақиқланади) йўл белгиси ўрнатилишига рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Жарқўрғон тумани Ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими (Ш. Шарипов) мазкур қарорда белгиланган жойларга йўл белгиларининг ўрнатилишини таъминласин ҳамда ушбу ҳудудларда автомобиллар ҳаракатини назорат қилиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати (Д. Чориева) ва «Жануб гавҳари» газетаси ушбу қарорни матбуотда, ижтимоий тармоқларда ва ҳокимлик веб сайтида эълон қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари О. Хамраев ҳамда туман Ички ишлар бўлими бошлиғи М. Қўнгратов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман ҳокими И. САПАРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жарқўрғон т.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 9 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
203-8-112-Q/26-сон