Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг
меъёрлари
Ўғитлардаги ва уларни ишлаб чиқариш учун хом ашёдаги (маҳсулотлар ва концентратлардаги) табиий радионуклидларнинг рухсат этилган чегаравий концентрациялари
1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1.1. СанҚваМ Ўзбекистон Республикасининг «Давлат санитария назорати тўғрисида»ги (1992) ва «Радиациявий хавфсизлик тўғрисида»ги (2000) қонунлари асосида ишлаб чиқилган.
1.2. Ишлаб чиқиш қуйидагиларга асосланган:
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти; Халқаро атом энергияси агентлиги; Халқаро меҳнат ташкилоти; Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг Ядро энергияси агентлиги; Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан қабул қилинган Ионлаштирувчи нурланишлардан ҳимоя қилиш ва нурланиш манбаларининг хавфсизлиги бўйича халқаро асосий хавфсизлик меъёрлари (хавфсизлик серияси № 115), 1996;
«Ўзбекистон Республикасининг радиация хавфсизлиги бўйича санитария меъёрлари ва қоидалари»дан, 1994;
республика ва хорижий олимларнинг иш тажрибалари.
2. ЎҒИТЛАР ВА МЕЛИОРАНТЛАРДА ТАБИИЙ РАДИОНУКЛИДЛАРНИНГ РУХСАТ ЭТИЛГАН ЧЕГАРАВИЙ КОНЦЕНТРАЦИЯЛАРИ
Объект | СИ бирлиги (беккерел/килограмм) | Тизимдан ташқари бирлик | |
пикоКюри/грамм | грамм/тонна | ||
| 1200 | 32,4 | 97,4 |
3. ЎҒИТЛАР ВА МЕЛИОРАНТЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШ УЧУН ХОМ АШЁ (РУДАЛАР ВА КОНЦЕНТРАТЛАР)ДАГИ ТАБИИЙ РАДИОНУКЛИДЛАРНИНГ АЛЬФА-РАДИОАКТИВЛИК БЎЙИЧА РУХСАТ ЭТИЛГАН ЧЕГАРАВИЙ КОНЦЕНТРАЦИЯЛАРИ
|
Объект |
СИ бирлиги (беккерел/килограмм) |
Тизимдан ташқари бирлик |
|
|
пикоКюри/грамм |
грамм/тонна |
||
|
Ўғитлар ва мелиорантлар ишлаб чиқариш учун хом ашёдаги радионуклидларнинг (уран, торий ва уларнинг парчаланиш маҳсулотлари) умумий солиштирма альфа-фаоллиги қуйидаги миқдордан ошмаслиги керак |
10000 |
270 |
812 |
Изоҳ:
уран-238 ва торий-232 нинг уран ва торий қаторларининг қолган аъзолари билан радиоактив мувозанати — уран ва торий қаторлари аъзоларининг мос равишда уран-238 ва торий-232 билан солиштирма фаолликларининг тенглиги;
табиий радионуклидлар — уран-238, уран-235 ва торий-232 қаторлари таркибига кирувчи ер келиб чиқишли радионуклидлар, шунингдек, энг муҳими калий-40 ва рубидий-87 бўлган бошқа бир қатор радионуклидлар ҳамда кўп сонли космоген радионуклидлар, улардан фақат тўрттаси (тритий-3, бериллий-7, углерод-14, натрий-22) инсоннинг нурланиш дозасига маълум даражада ҳисса қўшади.
Атамалар ва таърифлар
1. Фаоллик (А) — маълум бир вақтда маълум бир энергетик ҳолатда бўлган радионуклиднинг маълум миқдорининг радиоактивлик ўлчови:
|
А |
= |
дН |
|
дт |
Бу ерда дН — берилган энергетик ҳолатдан дт вақт оралиғида содир бўладиган ўз-ўзидан ядро ўзгаришларининг кутилаётган сони. Фаоллик ўлчов бирлиги беккерел (Бк) ҳисобланади.
Илгари қўлланилган тизимдан ташқари фаоллик бирлиги кюри (Ки) 3,7 х 1010 Бк га тенг.
2. Солиштирма (ҳажмий) фаоллик — моддадаги радионуклиднинг А фаоллигини модданинг м массасига (В ҳажмига) нисбати:
|
Ам |
= |
А |
, |
АВ |
= |
А |
; |
|
м |
В |
Солиштирма фаоллик бирлиги — бир килограммга беккерел, Бк/кг. Ҳажмий фаоллик бирлиги — куб метрга беккерел, Бк/м3.
3. Радиоактив модда — ҳар қандай агрегат ҳолатдаги, таркибида Радиацион хавфсизлик меъёрлари ва ушбу Қоидалар талаблари татбиқ этиладиган фаолликка эга радионуклидларни ўз ичига олган модда.
4. Аралашув — нурланиш эҳтимолини, дозасини ёки нурланишнинг салбий оқибатларини камайтиришга қаратилган ҳаракат.
5. Эквивалент доза (НТ,Р) — аъзо ёки тўқимада ютилган дозанинг ушбу турдаги нурланиш учун тегишли оғирлик коэффициентига кўпайтмаси,
НТ,Р = WР×ДТ,Р,
бу ерда ДТ,Р — Т аъзо ёки тўқимада ютилган ўртача доза, WР эса — Р нурланиш тури учун оғирлик коэффициенти.
Эквивалент доза бирлиги зиверт (Зв) ҳисобланади.
6. Самарали доза (Э) — инсоннинг бутун танаси ва унинг алоҳида аъзолари ҳамда тўқималарининг радиацияга сезгирлигини ҳисобга олган ҳолда нурланишнинг узоқ муддатли оқибатлари юзага келиши хавфини баҳолаш учун қўлланиладиган катталик. У аъзо ва тўқималардаги эквивалент дозанинг тегишли оғирлик коэффициентларига кўпайтмаси йиғиндисидан иборат:
Э = Σ WТ×ҲТ
бу ерда ҲТ — Т аъзо ёки тўқимадаги эквивалент доза, WТ эса — Т аъзо ёки тўқима учун оғирлик коэффициенти.
Самарали доза бирлиги — зиверт (Зв).
7. Радиациявий назорат — ташкилотдаги радиация ҳолати, атроф-муҳит ва одамларнинг нурланиш даражаси ҳақида маълумот олиш (дозиметрик ва радиометрик назоратни ўз ичига олади).
8. Табиий нурланиш — табиий нурланиш манбалари туфайли юзага келадиган нурланиш.
9. Техноген нурланиш — беморларнинг тиббий нурланишидан ташқари, нормал ва фавқулодда вазиятларда техноген манбалардан келиб чиқадиган нурланиш.
10. Радиациявий хавфсизликни назорат қилувчи давлат органлари — Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан радиациявий хавфсизликни назорат қилиш ваколати берилган органлар.