11.08.2011 йилдаги 0299-11-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикасининг Санитария қоидалари ва меъёрлари, гигиена нормативлари, 11.08.2011 йилдаги 0299-11-сон
Кучга кириш санаси
31.08.2011
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Санитария қоидалари ва меъёрлари, гигиена нормативлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўқимачилик корхоналари учун гигиеник талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур санитария қоидалари ва нормалари тўқимачилик саноати корхоналарида ишловчилар соғлиғини сақлаш мақсадида жорий этилади ҳамда мулкчилик шаклидан қатъи назар барча корхоналар, ташкилотлар, бирлашмалар ва алоҳида шахслар томонидан бажарилиши мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.1. Мазкур қоидалар тўқимачилик фабрикалари ва ишлаб чиқариш корхоналарини қуриш ва сақлашга доир талабларни белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.2. Тўқимачилик ишлаб чиқариш корхоналари учун санитария талабларини тартибга солувчи идоравий меъёрий ҳужжатлар мазкур қоидаларга мувофиқлаштирилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.3. Янги қурилган ва реконструкция қилинган корхоналарни, тўқимачилик саноати бино ва иншоотларини фойдаланишга топшириш санитария-эпидемиология хизмати вакиллари иштирокида мажбурий тартибда амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.4. Янги технологияларни, янги турдаги дастгоҳ ва ускуналарни қўллаш санитария-эпидемиология хизмати органлари билан келишилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ишлаб чиқаришнинг тавсифи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1. Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикасида кўплаб тўқимачилик корхоналари фаолият юритади ва уларда асосан аёллар меҳнат қилади. Тўқимачилик корхоналаридаги меҳнат шароитлари бир қатор ноқулай ишлаб чиқариш омиллари билан тавсифланади: иш ҳудуди ҳавосида пахта толаси чангининг мавжудлиги, шовқин, йилнинг совуқ даврида иш жойларида ҳаво ҳароратининг пастлиги ва иссиқ даврида юқорилиги, ёруғликнинг етарли эмаслиги ва нотекислиги, меҳнат жараёнининг тиғизлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.2. Пахта ипини тайёрлаш технологик жараёни қуйидаги амалларни ўз ичига олади: пахта толаси кўринишидаги хомашё саваш цехига етказилади ва у ерда таъминловчи ускуна ёрдамида савалади, сўнгра сўриш тизими орқали тараш машиналарига узатилади. Таралганидан кейин хомашё лента тайёрлаш цехига ўтказилади ва у ерда текисланган пахта полотноси технологик идишга жойлаш учун лентага айлантирилади. Сўнгра тола 8 карра такрорлаш йўли билан текисланади ва чиқаётган толаларнинг йўғонлигини созлаш учун электрон текислашдан ўтказилади. Пиликлаш цехида лента чўзилади, ингичкалаштирилади ва пиликка айлантирилади, сўнг пишитилиб, йигирув цехига узатилади ва у ерда пиликдан ип йигирилади. Тайёр ип ўраш цехида куйиндидан халос этиш ва ип нуқсонларини тозалаш учун қайта ўралади. Шундан сўнг тайёр ип тўқувчилик цехига етказилиб, у ерда пахта газламаси ишлаб чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўқимачилик саноатининг асосий касблари титувчи (трёпалчи), тараш, пилта, ровитса ва ўраш машиналари оператори, йигирувчи ҳамда тўқувчидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.3. Нафас олиш зонасидаги турли иш жойларида ҳавонинг чангланиш даражаси ўртача ҳисобда ровитса участкаларида 3,8 мг/м³ дан йигирув, ўраш ва тўқув участкаларида 8,2 — 8,4 мг/м³ гача ўзгариб туради (РЕК — 4,0 мг/м³).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.4. Тўқимачилик саноатидаги ишлаб чиқариш шовқини барқарор хусусиятга эга. Тўқув цехларида мокисиз дастгоҳлар эквивалент даража бўйича 87 дБА, мокили дастгоҳлар эса 94 дБА га тенг шовқин ҳосил қилади. Шовқин кенг полосали хусусиятга эга бўлиб, товуш энергиясининг энг юқори кўрсаткичи паст ва юқори частоталар соҳасига тўғри келади. Йигирув ва ўраш участкаларида шовқиннинг эквивалент даражаси 87 — 91 дБА ни ташкил этади. Бошқа участкаларда ҳам шовқиннинг эквивалент даражаси рухсат этилган меъёрдан бироз юқори бўлиб, фақат пилта участкаларидагина меъёрдагидан пастдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.5. Йилнинг совуқ даврида турли иш жойларидаги ҳаво ҳарорати нисбий намлик 50,5 — 54,7% ва ҳаво ҳаракати тезлиги 0,3 — 0,6 м/с бўлганда 16,2 дан 17,6 °С гача ўзгаради. Йилнинг иссиқ даврида эса турли иш жойларидаги ҳаво ҳарорати нисбий намлик 38,4 — 45,8% ва ҳаво ҳаракати тезлиги 0,3 — 0,6 м/с бўлганда 31,8 дан 32,6 °С гача ўзгаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.6. Аксарият тўқимачилик корхоналари деразасиз ва ёруғлик тушмайдиган герметик биноларда жойлашган. Ёритиш сунъий бўлиб, люминесцент лампалар ёрдамида таъминланади. Иш юзаларининг ёритилганлик даражаси бир текис эмас ва етарли эмас, турли иш ўринларида 70 лк дан 270 лк гача ўзгариб туради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.7. Тўқимачилик саноатидаги асосий касб гуруҳларида ишловчи аёлларнинг меҳнат жараёнлари смена вақтининг 80 фоизигача тик турган ҳолда бажарилади ҳамда кескин, монотон тусга эгалиги ва юқори сенсорли зўриқишлар (смена вақтининг 75 фоизидан ортиғида диққатни жамлаш ва кўриш аъзоларининг сезиларли даражада зўриқиши) билан тавсифланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.8. Йигирувчи, ўровчи ва тўқувчиларнинг меҳнат шароитлари 3-даражали зарарлиликнинг 3-синфига, титувчи, таровчи, пилта тайёрловчи ва пилик ўровчиларнинг меҳнат шароитлари эса 2-даражали зарарлиликнинг 3-синфига тааллуқлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.9. Бундай шароитларда ишлаш аёлларнинг иш қобилияти кескин пасайишига олиб келади, уларнинг психоэмоционал ҳолатига салбий таъсир кўрсатади. Смена давомида ишчилар организмининг функционал ҳолатида нохуш ўзгаришлар кузатилади ва касб касалликлари ривожланиши хавфи мавжуд.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бош режа, ҳудуд, ишлаб чиқариш ва ёрдамчи бино ҳамда хоналарга қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.1. Тўқимачилик корхоналарини қуриш учун майдон танлаш, унинг бино ва иншоотларини жойлаштириш, ҳудудни режалаштириш ва ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва суғориш ШНҚ 1.03.01-04 «Корхоналар, бинолар ва иншоотларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари таркиби, уларни ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома» ҳамда СанҚваМ 0246-08-сонли «Аҳоли пунктларида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилишнинг санитария қоидалари ва меъёрлари» талабларига мувофиқ амалга оширилиши лозим, унга кўра санитария-ҳимоя зонаси (3-синф) — 300 м этиб белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.2. Ҳудуднинг санитария ҳолати замонавий йиғиштириш-тозалаш техникаси ёрдамида сақланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.3. Тўқимачилик саноатида ишлаб чиқариш жараёнлари 2-а гуруҳига мансублигини инобатга олиб, ШНҚ 2.09.04-09 «Корхоналарнинг маъмурий ва маиший бинолари» талабларига мувофиқ ёрдамчи хоналар таркибида, режасида ва жиҳозланишида гардероблар, ҳожатхоналар, душхоналар, ювиниш хоналари, аёллар шахсий гигиенаси хонаси, гўдакларни эмизиш хонаси ва тиббий пункт кўзда тутилиши лозим. Сменада ишловчилар сони 200 кишидан ортиқ бўлса — ошхона, 200 кишидан кам бўлса — тарқатиш ошхонаси, 30 кишидан кам бўлган тақдирда эса — овқатланиш хонаси назарда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.4. Гардероб, ювиниш хоналари, душхоналар ва бошқа ёрдамчи хоналарда ҳар куни нам тозалаш ишлари ўтказилиши керак. Махсус кийимларни сақлаш учун мўлжалланган шкафлар электр чангютгичлар ёрдамида чангдан тозаланиши ва нам латта билан артилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Иситиш, вентиляция ва ҳавони кондиционерлашга оид талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.1. Тўқимачилик корхоналарининг иситиш ва вентиляция тизимларини лойиҳалашда ҚМҚ 2.04.98 «Иситиш, вентиляция ва ҳавони кондиционерлаш», шунингдек, СанҚваМ 0203-06-сонли «Ишлаб чиқариш бинолари микроиқлимининг санитария-гигиена нормалари» талабларини инобатга олиш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.2. Тўқимачилик корхоналарининг барча ишлаб чиқариш, маиший ва ёрдамчи бинолари пахта толаси чангини самарали равишда чиқариб юбориш учун мўлжалланган механик умумий алмашинувчи ҳаво тортиш-бериш вентиляциясига эга бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.3. Цехлардан чиқарилаётган ҳаво атмосферага чиқариб юборилишидан олдин чанг тутгичларда тозаланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.4. Ишчилар организмига юқори конвекцион иссиқлик таъсирини бартараф этиш ва уларнинг қизиб кетишининг олдини олиш учун қизиган юзаларни (қувурлар, деворлар, қуритгичлар ва б.) иссиқликни ёмон ўтказувчи материаллар (кўпикли бетон ва б.) билан термоизоляция қилиш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.5. Тўқимачилик корхоналаридаги ортиқча иссиқликка қарши курашишнинг энг самарали воситаси ҳавони кондиционерлаш ҳисобланади ва буни асосий ишлаб чиқариш цехларида амалга ошириш мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.6. Ишлаб чиқариш цехларида меъёрий ҳарорат ва намлик режимини яратиш учун ҳаво ҳарорати ҳамда намлигини автоматик тарзда ростлайдиган асбоблар ўрнатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.7. Йилнинг совуқ даврида ишлаб чиқариш ва ёрдамчи хоналарни самарали иситиш тизими назарда тутилиши, шунингдек, ишчилар организмининг совиб кетишига олиб келадиган сабабларни бартараф этиш бўйича чоралар (ойналаш, ҳаво пардаларини ўрнатиш, даҳлизлар қуриш, бинони иситиш ва б.) кўрилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.8. Тўқимачилик корхоналарининг ишлаб чиқариш биноларидаги иш ҳудудларининг ҳарорат ва намлик режими СанҚваМ 0203-06-сонли «Ишлаб чиқариш бинолари микроиқлимининг санитария-гигиена меъёрлари» билан белгиланган нормаларга мувофиқ бўлиши керак. Йилнинг совуқ даврида ҳаво ҳарорати 17 — 19 °С га тенг бўлиши, унинг доимий иш ўринларида 15 дан 21 °С гача, доимий бўлмаган иш ўринларида эса 13 дан 23 °С гача ўзгаришига йўл қўйилади. Бунда нисбий намлик 40 — 60 % ва ҳаво ҳаракати тезлиги 0,4 м/с дан ошмаслиги керак. Йилнинг илиқ даврида иш ўринларидаги мақбул ҳаво ҳарорати 22 — 24 °С ни ташкил этади. Нисбий намлик 40 — 60 % ва ҳаво ҳаракати тезлиги 0,4 — 0,7 м/с бўлганда, ҳароратнинг доимий иш ўринларида 21 дан 29 °С гача, доимий бўлмаган иш ўринларида эса 20 дан 30 °С гача ўзгаришига йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ёритишга қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.1. Иш ўринларидаги ёритиш ҚМҚ 2.01.05-98 «Табиий ва сунъий ёритиш» талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.2. Тўқимачилик ишлаб чиқаришидаги асосий касб гуруҳларининг кўриш ишлари хусусиятини ҳисобга олган ҳолда, ёритилганлик даражаси ва табиий ёритилганлик коэффициенти 1-жадвалда келтирилган меъёрларга мос келиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.3. Бир текис ёритилишга ва ёруғликнинг оптимал спектрал таркибига эришиш учун катта ёруғлик юзаларига эга люминессент лампалар (ЛБ, ЛД, ЛДС) тавсия этилади. Цехларда сезиларли иссиқлик нурланишининг йўқлиги уларни иш жойларига иложи борича яқинроқ ўрнатиш имконини беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.4. Сунъий ёритиш ишчи, авария, қўриқлаш ва навбатчилик турларига бўлинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.5. Носоз чироқларни ва куйган лампаларни ўз вақтида алмаштириш, ёритиш ускуналарини чанг ва кирдан мунтазам тозалаб туриш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.6. Герметик, деразасиз ва фонарсиз биноларда жойлашган тўқимачилик корхоналарида табиий ёруғликсиз иш жойларида ёритилганлик даражасини 750 люксгача етказиш, ёруғлик оқимининг бир хил спектрал таркиби ва диффузлигини ҳамда барча чироқлардан чиқадиган ёруғликнинг юқори ёрқинлигини таъминлаш тавсия этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1-жадвал

 

ТЎҚИМАЧИЛИК ИШЛАБ ЧИҚАРИШИ УЧУН ЁРИТИШ МЕЪЁРЛАРИ

 

 

 

 

 

 

 

 

Технологик участканинг номи

Кўриш иши разряди, кичик разряди

Сунъий

Табиий

Биргаликдаги

Ёритилганлик, лк

ТЁК, %

ТЁК, %

аралаш ёритишда

умумий ёритишда

юқоридан ёки юқоридан ва ёндан ёритишда

ёндан ёритишда

юқоридан ёки юқоридан ва ёндан ёритишда

ёндан ёритишда

Саваш цехи

6

-

200

2,0

0,5

1,0

0,6

Тараш цехи

6

-

200

2,0

0,5

1,0

0,6

Пилта цехи

6

-

200

2,0

0,5

1,0

0,6

Пилик цехи

6

-

200

2,0

0,5

1,0

0,6

Йигирув цехи

2в

2000

500

7,0

2,5

4,2

1,5

Ўраш цехи

2в

2000

500

7,0

2,5

4,2

1,5

Тўқув цехи

2в

2000

500

7,0

2,5

4,2

1,5

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Шовқин ва вибрацияга қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6.1. Иш жойларидаги шовқин даражаси СанҚваМ 0120-01-сонли «Иш жойларидаги шовқиннинг йўл қўйиладиган даражаларига оид санитария меъёрлари» бўйича белгиланган қийматлардан, тебраниш эса СанҚваМ 0122-01-сонли «Иш жойларидаги умумий ва локал тебранишга оид санитария меъёрлари» бўйича белгиланган қийматлардан ошмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6.2. Иш жойларида технологик ускуналарнинг шовқинини пасайтириш ҚМҚ 2.01.08-96 «Шовқиндан ҳимоя қилиш» талабларига мувофиқ амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6.3. Йигирув, ўраш, тўқув цехлари (шовқинли цехлар) кам шовқинли технологик жараёнлар амалга ошириладиган бошқа ишлаб чиқариш биноларидан маълум бир масофада, алоҳида биноларда жойлаштирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6.4. Шовқинли ишлаб чиқариш биноларининг деворлари ва шифтлари шовқин жадаллигини сезиларли даражада пасайтирадиган товуш ютувчи материаллар (намат, торф, акустик сувоқ ва бошқалар) билан қопланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6.5. Ишлаб чиқаришдаги шовқиннинг олдини олиш ва уни камайтириш мақсадида вентиляторлар ишлаб чиқариш биноларидан узоқда жойлашган махсус камераларга, тебранишни изоляцияловчи асосларга ўрнатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6.6. Технологик жараённинг ўзига хос хусусиятлари туфайли иш жойларидаги шовқинни меъёрий талаблар даражасига тушириш имкони бўлмаган ҳолларда, барча ишчилар шовқиндан ҳимояловчи шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланиши шарт ва улардан бутун иш куни давомида фойдаланишлари мажбурийдир. Буларга шовқин ўтишини 15 — 30 дБ га камайтирадиган «Беруши» туридаги синтетик матодан ясалган антифон-тиқинлар, «Украина» туридаги втулка (тиқин)лар, «VTSNIIOT» наушниклари ва бошқалар киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Тиббий-профилактик хизмат кўрсатишга қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7.1. Тўқимачилик корхоналарида ишлайдиган ходимларга тиббий-санитария хизмати кўрсатишни яхшилаш учун меҳнатга лаёқатни вақтинча йўқотиш билан кечадиган касалланиш ҳолатларини мунтазам таҳлил қилиб бориш, касалланишнинг юқори кўрсаткичлари ва унинг алоҳида нозологик шакллари сабабларини аниқлаш ҳамда уни камайтириш бўйича соғломлаштириш тадбирларини амалга ошириш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7.2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2000 йил 6 июндаги 300-сонли буйруғига мувофиқ даврий тиббий кўрикларни мунтазам ўтказиш, сўнгра аниқланган беморларнинг меҳнат шароитини яхшилаш ва уларни тўғри ишга жойлаштиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7.3. Санитария назорати органлари тўқимачилик саноатининг барча ишлаб чиқариш, ёрдамчи ва бошқа биноларини сақлашда санитария-гигиена қоидаларига риоя этилиши устидан инспекция назоратини амалга оширсин, бунда ишлаб чиқариш биноларида зарарли ва ноқулай омилларни йилига камида бир марта аниқлашга ҳамда меҳнат шароитларини соғломлаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7.4. Оғирликларни кўтариш ва ташишнинг чекланган рухсат этилган юкламалари Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 17/ҚҚ-сонли ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 8-сонли 2009 йил 21 апрелдаги Қарори билан тасдиқланган 0115-01-сонли «Аёллар учун оғирликларни қўлда кўтариш ва ташишда чекланган рухсат этилган юкламаларнинг санитария меъёрлари» ҳамда «Ўсмирлар учун оғирликларни қўлда кўтариш ва ташишда чекланган рухсат этилган юкламаларнинг санитария меъёрлари» (СанҚваМ) билан белгиланган рухсат этилган даражадан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7.5. Тўқимачилик корхоналарида ишлайдиган барча ходимлар «Ишчи ва хизматчиларга махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа ҳимоя воситаларини бепул беришнинг намунавий меъёрлари»га мувофиқ махсус кийим ва шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7.6. Барча ишчилар водопровод суви билан таъминланиши керак. Бунинг учун цехларда доимий равишда етарли миқдорда ичимлик суви турадиган махсус жойлар ташкил этилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7.7. Йилнинг иссиқ даврида ичимлик сифатида 1 литр чойга 50 мг ҳисобидан витаминлаштирилган ва совитилган кўк чойдан фойдаланиш тавсия этилади. Ҳар бир ишчига бир сменада 3-4 литр чой зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7.8. Даволаш-профилактика муассасалари қошида иш жойи ҳудудидаги ҳаво чангланган цехларда банд бўлган ишчиларнинг нафас йўлларида яллиғланиш жараёнлари профилактикасини амалга ошириш мақсадида ингаляторийлар ташкил этилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўқимачилик ишлаб чиқаришининг зарарли омиллари рўйхати ва уларни аниқлаш усуллари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ишлаб чиқариш омиллари

РЕК, РЕМ қиймати

Хавфлилик даражаси

Аниқлаш усули

Пахта толасининг чанги

4,0 мг/м³

IV

Иш ҳудуди ҳавосидаги чанг миқдори электр аспиратор ёрдамида вазн (гравиметрик) усулида аниқланади. Бунда ҳаво аспирацияси 20 л/дақиқа, экспозицияси 10 дақиқа бўлган AFA-V фильтрларидан фойдаланиш тавсия этилади. Фильтр вазнининг ортишига қараб, норматив шароитларга келтирилган сўриб олинган ҳаво ҳажмига бўлиш йўли билан чанг концентрацияси мг/м³ да ҳисоблаб чиқарилади: Х = (К2-К1): Й0 = мг/м³, бу ерда: X — аниқланаётган концентрация; К1 — намуна олишдан олдинги фильтр вазни; К1 — намуна олинганидан кейинги фильтр вазни; Й0 — норматив шароитларга (ҳаво ҳарорати 20 °С, барометрик босим 760 мм сим. уст.) келтирилган ҳаво намунасининг ҳажми. МУ № 4436-87, 18.11.87 й.

Шовқин

80 дБ

 

Иш жойларидаги шовқин даражалари меъёрий ҳужжатларга мувофиқ баҳоланади: ГОСТ-23941-79 ССБТ «Шовқин. Ўлчаш усуллари», № 1844-78 «Иш жойларидаги шовқинларни ўлчаш ва гигиеник баҳолаш бўйича услубий кўрсатмалар». Иш жойларидаги шовқиннинг фактик ҳолатини гигиеник баҳолаш № 0120-01-сонли СанҚваМ «Иш жойларида йўл қўйиладиган шовқин даражаларининг санитария меъёрлари»га мувофиқ амалга оширилади.

Умумий вибрация

92 дБ

 

Иш ўринларидаги умумий вибрация даражалари частотавий таҳлил усули билан аниқланади. Умумий вибрацияни тахминий баҳолашга частота бўйича интеграл усул билан, таъсир вақтини ҳисобга олган ҳолдаги вибрацияни эса вибрация дозаси билан баҳолашга йўл қўйилади. Вибрациянинг ҳақиқий ҳолатини гигиеник баҳолаш «Иш ўринларидаги умумий ва маҳаллий вибрациянинг санитария меъёрлари» тўғрисидаги 0122-01-сонли СанҚваМга мувофиқ амалга оширилади.

Микроиқлим

Йилнинг совуқ даври: ҳаво ҳарорати 15 — 21 °С, нисбий намлик 40 — 60 %, ҳаракатланиш тезлиги 0,4 м/с дан ошмайди. Йилнинг иссиқ даври: ҳаво ҳарорати 21 — 29 °С, нисбий намлик 40 — 60 %, ҳаракатланиш тезлиги 0,4 — 0,7 м/с, ҳарорат индекси 30,00 °С.

 

Иш ўринларидаги микроиқлимни гигиеник баҳолаш «Ишлаб чиқариш бинолари микроиқлимининг санитария-гигиена меъёрлари» тўғрисидаги 0203-06-сонли СанҚваМга мувофиқ умум қабул қилинган усуллар билан амалга оширилиши лозим: ҳарорат ва нисбий намликни Ассман аспирацион психрометри, ҳаво ҳаракати тезлигини — анемометр, нурли иссиқликни — инспекцион актинометр, ҳарорат индексини аниқлаш учун натижавий ҳароратни эса Вернон-Ёкл шарсимон термометри (қора шар) билан ўлчаш орқали. Микроиқлим шароитларини баҳолаш иш куни динамикасида, яъни иш бошида, тушлик танаффусидан олдин ва иш охирида ўтказилиши керак.

Меҳнат жараёнларининг оғирлиги ва кескинлиги

 

 

Меҳнат жараёнларининг оғирлиги ва тиғизлиги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2004 йил 12 майда тасдиқланган «Иш ўринларини аттестациядан ўтказишда меҳнат жараёнининг оғирлигини баҳолаш бўйича услубий тавсиялар» ва «Иш ўринларини аттестациядан ўтказишда меҳнат жараёнининг тиғизлигини баҳолаш бўйича услубий тавсиялар»га мувофиқ баҳоланади.