Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг
буйруғи
ҚМҚ 2.03.09-98 «Асбест-цемент конструкциялар» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодекси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2025 йил 30 январдаги ПФ-16-сон Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раисининг 1998 йил 31 январдаги 10 а-сон буйруғи билан тасдиқланган ҚМҚ 2.03.09-98 «Асбест-цемент конструкциялар» қурилиш меъёрлари ва қоидалари ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Ш. ХИДОЯТОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 26 март,
68-сон