Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
ҚЛ-230, ҚЛ-232, ҚЛ-239 ва ҚЛ-257-сонли Ўзбекистон Республикаси қонунлари лойиҳаларини бирлаштириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Иккинчи ўқишда қабул қилинган «Ер тўғрисидаги қонунчилик янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-230-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси, «Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқароларининг ва юридик шахсларининг, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарнинг, халқаро ташкилотларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқлари тизимлаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-232-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси, «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 35-моддасига қўшимча киритиш ҳақида»ги ҚЛ-239-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳамда «Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига ўрмон фонди ерлари муҳофазасини кучайтиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-257-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси «Ер тўғрисидаги қонунчилик янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» деган янги ном билан битта қонун лойиҳасига бирлаштирилсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Р. ХАКИМОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 22 июль,
2375-V-сон