Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири Э. Каримовага «Таълим ташкилотларида ёшларни миллий қадриятлар ва ватанпарварлик руҳида тарбиялашга йўналтирилган Миллий тарбия моделини ишлаб чиқиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровини юбориш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 94-моддасига, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 12-моддасига ва «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси фракциясининг ҳамда Фан, таълим, маданият, спорт ва ёшлар масалалари қўмитасининг Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири Э. Каримовага «Таълим ташкилотларида ёшларни миллий қадриятлар ва ватанпарварлик руҳида тарбиялашга йўналтирилган Миллий тарбия моделини ишлаб чиқиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровини юбориш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин.
2. Мазкур Қарор ва парламент сўрови Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири Э. Каримовага юборилсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 1 июль,
2268-V-сон