Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А. Ташкуловга «Аҳолига нотариат соҳасидаги хизматларнинг сифатли ва шаффоф тарзда кўрсатилишини ҳамда мазкур соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини таъминлаш ҳолати тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровини юбориш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 94-моддасига, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 12-моддасига ва «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А. Ташкуловга «Аҳолига нотариат соҳасидаги хизматларнинг сифатли ва шаффоф тарзда кўрсатилишини ҳамда мазкур соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини таъминлаш ҳолати тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровини юбориш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин.
2. Мазкур Қарор ва парламент сўрови Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А. Ташкуловга юборилсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 4 август,
2437-V-сон