ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ДЎСТЛИК ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Туман ободонлаштириш бошқармаси томонидан кўрсатиладиган пуллик хизматлар тарифларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги «Маҳаллий бюджетлар ва бюджет ташкилотларининг молиявий барқарорлигини ошириш, бюджет интизомини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-387-сонли қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, туман марказий кўчаларидаги тадбиркорлик субъектларига сифатли ободонлаштириш ва чиқиндиларни ташиб кетиш хизматларини кўрсатишни тизимли ташкил этиш мақсадида, Дўстлик тумани Ободонлаштириш бошқармасининг 2026 йил 15 апрелдаги 67-сонли хатини инобатга олиб, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6- ва 24-моддаларига асосан Халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПҚ-387-сон «Маҳаллий бюджетларда бюджет ташкилотларининг молиявий барқарорлигини ошириш, бюджет интизомини кучайтиришга доир қўшимча чора- тадбирлар тўғрисида» қарори маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Туман ҳокими ўринбосари А.Тинчликовнинг туман марказий кўчалари бўйидаги тадбиркорлик субъектлари билан тузилган шартномалар асосида ҳудудларни ободонлаштириш ва чиқиндиларни олиб чиқиш хизматлари бўйича ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Санитар қоидалари ва меъёрларига асосан ҳудудлар бўйича ўрнатилган меъёрлардан истеъмолчининг фаолият туридан, жойлашувидан ва хизматидан фойдаланиш усулидан келиб чиқиб истеъмолчи томонидан 1 метр.куб ҚМЧ (қаттиқ маиший чиқиндилар) ҳажми учун юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг қаттиқ маиший чиқиндиларини марказий чиқинди сақлаш объектига олиб бориб жойлаштириш хизмат ҳаққи суммаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Туман Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бўлими (С.Рашидов), туман Тиббиёт бирлашмаси (А.Абдуфаттаев), туман Санитария эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлиги бўлими бошлиғи (С.Рашидов), Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси туман бўлими (Т.Эргашова)лар фуқароларнинг ҳуқуқий ва санитария-экологик саводхонлигини оширишга қаратилган тушунтириш ишларини ташкил этсин.
5. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
6. Мазкур қарорни ижросини таъминлаш туман ҳокимининг ўринбосари А.Тинчликовга ва назорат қилиш халқ депутатлари Дўстлик тумани Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар бўйича доимий комиссияси Ғ.Йўлдошев, Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича доимий комиссияси Ж.Эргашевлар зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси КУЛТАЕВА МОХИДИЛ НИЗОМОВНА
Жиззах вилояти, Дўстлик тумани,
2026 йил 21 июль,
VII-16-92-3-47-K/26-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.