03.08.2026 йилдаги VII-26-93-5-73-K/26-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат ҳали кучга кирган эмас
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ НАВБАҲОР ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Навбаҳор тумани ободонлаштириш бошқармаси томонидан марказий кўчалар бўйида жойлашган тадбиркорлик субъектлари билан тузилган шартномалар асосида чиқиндиларни олиб чиқиш ва ҳудудларни ободонлаштириш хизматлари учун тарифларни тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги «Маҳаллий бюджетлар ва бюджет ташкилотларининг молиявий барқарорлигини ошириш, бюджет интизомини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-387-сон қарорининг 8-бандига мувофиқ, 2026 йил 1 январдан бошлаб ободонлаштириш бошқармалари томонидан туман (шаҳар) марказий кўчалари бўйидаги тадбиркорлик субъектларига чиқиндиларни олиб чиқиш ва ҳудудларни ободонлаштириш хизматларини шартнома асосида кўрсатишга рухсат берилганлиги, мазкур хизматлар учун тарифлар халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан тасдиқланиши белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунга кўра, туман Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Л. Жамиловнинг 2026 йил 2 июлдаги 01-07/302-сонли хати ҳамда халқ депутатлари Навбаҳор туман Кенгашининг маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳатлар масалалари бўйича доимий комиссиянинг 2026 йил 3 июлдаги ДКҚ 03-01/70-26-сонли қарорини инобатга олиб Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 24-моддасига асосан, халқ депутатлари Навбаҳор тумани Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Навбаҳор туман Ободонлаштириш бошқармаси томонидан туман марказий кўчалари бўйидаги тадбиркорлик субъектлари билан тузилган шартнома асосида чиқиндиларни олиб чиқиш ва ҳудудларни ободонлаштириш хизматини кўрсатиш бўйича тўлов тарифлари юзасидан туман Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари Л. Жамиловнинг ҳисоботи қониқарли деб топилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Туманда маиший чиқиндилар, агротехник ишлов беришдан ҳосил бўладиган чиқиндилар (дарахт ва бўта шох-шаббалаи, барглари) ҳамда маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизмат кўрсатиш учун тўлов нархлари иловага мувофиқ маъқулланганлиги инобатга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (М. Жумабоев)га тасдиқланган тарифларни амалиётга тўлиқ ва ўз вақтида жорий этилишини таъминлаш, туман Ободонлаштириш бошқармаси, Иқтисодиёт ва молия бўлими ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш, шунингдек, барча тадбиркорлик субъектларига хизмат кўрсатишда ягона ёндашув ва тартиб-интизомни таъминлаш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Туман ободонлаштириш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари (Л. Жамилов)га марказий кўчаларда жойлашган тадбиркорлик субъектлари билан тузилган шартномалар асосида чиқиндиларни ўз вақтида ва сифатли олиб чиқиш, ҳудудларни санитария ва экологик талабларга мувофиқ ободонлаштириш, белгиланган тарифлар асосида хизматларни узлуксиз ташкил этиш, шартнома мажбуриятларини қатъий бажариш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Туман иқтисодиёт ва молия бўлими (Н. Хотамов)га мазкур хизматлар учун белгиланган тарифларнинг иқтисодий асосланганлигини доимий равишда таҳлил қилиб бориш, хизматлар таннархи ва молиявий самарадорлигини ўрганиш, бюджет интизомига қатъий риоя этилишини таъминлаш ҳамда ушбу соҳада ортиқча харажатларнинг олдини олиш бўйича аниқ чоралар кўриб бориш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи (Ш. Бердиев)га хизматлар бўйича шаклланадиган барча тушумларнинг тўлиқ ва шаффоф ҳисобга олинишини таъминлаш, тадбиркорлик субъектлари билан ҳисоб-китобларнинг тўғри юритилишини назорат қилиш, яширин иқтисодиётнинг олдини олиш ҳамда солиқ базасини кенгайтириш юзасидан қатъий назорат чораларини амалга ошириш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу қарор ижросини таъминлаш туман ҳокимининг қурулиш, қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари — туман ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи (Ж. Собиров) қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси (А. Қарабоев) зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан 3 (уч) ойдан сўнг кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси Т. АБДИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Навоий вилояти, Навбаҳор тумани,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 3 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-26-93-5-73-K/26-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.