ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ЗОМИН ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Туман ҳудудида йўл белгилари ўрнатиш тўғрисида
«Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 26 декабрдаги қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги автомобиль йўлларида хавфсизликни таъминлаш ва ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 342-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги «Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 172-сон қарори ижроси юзасидан Зомин туманида фуқароларнинг хавфсизлиги ва автотранспорт воситаларининг ҳаракатини тартибга солиш мақсадида Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБнинг 2026 йил 15 майдаги 48/10/6-1359-сонли хатини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-, 211-моддаларига асосан, қарор қиламан:
1. Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБнинг 2026 йил 15 майдаги 48/10/6-1359-сонли хати инобатга олинсин.
2. Зомин туманида фуқароларнинг хавфсизлиги ва автотранспорт воситаларининг ҳаракатини тартибга солиш мақсадида:
Д-046 «Жиззах ш.-Ровот қ.-Зомин қ.-Совот қ.-Ховос ш.-Тожикистон Республикаси чегараси» автомобиль йўлининг 25 км.га 3.20 «Қувиб ўтиш тақиқланган», 29 км.даги хавфли бурилиш йўл қисмига 1.31.1 «Бурилишнинг йўналиши», 35 км.га 3.20 «Қувиб ўтиш тақиқланган» йўл белгилари;
тумандаги «Зомин» ва «Юлдузча» болалар оромгоҳига олиб борувчи «Қўриқ» кўчасининг хавфли бурилиш йўл қисмига 3.20 «Қувиб ўтиш тақиқланган» ва 1.31.1 «Бурилишнинг йўналиши» йўл белгилари, «Зомин» ҳамда «Юлдузча» болалар оромгоҳлари рўпарасига 5.16.2 «Пиёдалар ўтиш жойи», 1.21 «Болалар», 3.24 «Юқори тезлик чекланган» йўл белгилари;
Д 052 (4Р40) «Даштобод ш.-Зомин ш.-Бахмал-Ғаллаорол» автомобиль йўлининг 24-25 км.лар оралиғига 3.20 «Қувиб ўтиш тақиқланган», 3.21 «Қувиб ўтиш тақиқланган ҳудуднинг охири» йўл белгилари;
«Истиқлол» болалар оромгоҳи рўпарасига 5.16.2 «Пиёдалар ўтиш жойи», 1.21 «Болалар», 3.24 «Юқори тезлик чекланган» йўл белгилари ўрнатилишига рухсат берилсин.
3. Зомин тумани ИИБ ЖХХ ЙҲХБ бошлиғи О.Хасанов:
Мазкур қарор билан тегишли жойларга йўл белгиларини ўрнатилишини ҳамда белгиланган тартибда йўл ётиқ чизиқлари чизилишини ташкил этсин ҳамда ушбу ҳудудларда автомобиллар ҳаракатини назорат қилиб борсин.
4. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан кучга киради.
5. Мазкур қарор «Шарқ тонги» газетасида расмий эълон қилинсин ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
6. Қарор ижросини таъминлаш туман ҳокимининг ўринбосари Э.Махманазаров ҳамда туман Ички ишлар бошқармаси бошлиғи И.Нурматов зиммасига юклансин.
Туман ҳокими А. АБДУҒАНИЕВ
Жиззах вилояти, Зомин тумани,
2026 йил 15 июль,
235-3-48-Q/26-сон