ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ЗОМИН ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Туман ҳудудида йўл белгилари ўрнатиш тўғрисида
«Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 26 декабрдаги қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги автомобиль йўлларида хавфсизликни таъминлаш ва ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 342-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги «Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 172-сон қарори ижроси юзасидан Зомин туманида фуқароларнинг хавфсизлиги ва автотранспорт воситаларининг ҳаракатини тартибга солиш мақсадида Зомин тумани Ички ишлар бошқармасининг 2026 йил 9 июндаги 48/39/1106-сонли хатини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонунининг 6-, 211-моддаларига асосан, қарор қиламан:
1. Зомин тумани Ички ишлар бошқармасининг 2026 йил 9 июндаги 48/39/1106-сонли хати инобатга олинсин.
2. Зомин туманида фуқароларнинг хавфсизлиги ва автотранспорт воситаларининг ҳаракатини тартибга солиш мақсадида:
Ғ. Ғулом МФЙдаги «Ҳуррият» кўчасининг 1-сонли мактаб ҳамда «Маърифатли» жоме масжиди жойлашган қисмига 3.24 «Юқори тезлик чекланган», 3.25 «Юқори тезлик чекланган ҳудуднинг охири», 5.46 «Мактаб», 6.19 «Жоме масжиди» ва 1.31 «Сунъий йўл нотекислиги» йўл белгилари, шунингдек резинали тезлик пасайтиргичларни ўрнатишга рухсат берилсин.
Шунингдек, Даштобод шаҳри ҳудудидан ўтувчи Д052 автомобиль йўлининг 1–3-километрлари оралиғига 3.24 «Юқори тезлик чекланган» (50 км/соат) ва 3.25 «Юқори тезлик чекланган ҳудуднинг охири» йўл белгилари, «Даштобод–Зомин» йўналиши бўйича ҳаракатланиш қисмидаги Д052 автомобиль йўлининг 2,1–2,3-километрлари оралиғининг чап томонида жойлашган параллел маҳалла йўлига 1.21 «Болалар» ва 1.31 «Сунъий йўл нотекислиги» йўл белгилари ўрнатиш ҳамда мазкур йўл участкасини резинали тезлик пасайтиргичлар билан жиҳозлашга рухсат берилсин.
3. Зомин тумани ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими (О.Хасанов):
Мазкур қарор билан тегишли жойга йўл белгилари ва резинали тезлик пасайтиргичлар ўрнатилишини ҳамда белгиланган тартибда йўл ётиқ чизиқлари чизилишини ташкил этсин ҳамда ушбу ҳудудларда автомобиллар ҳаракатини назорат қилиб борсин.
4. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан кучга киради.
5. Мазкур қарор «Шарқ тонги» газетасида расмий эълон қилинсин ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
6. Қарор ижросини таъминлаш туман ҳокимининг ўринбосари Э.Махманазаров ҳамда туман ички ишлар бошқармаси бошлиғи И.Нурматов зиммасига юклансин.
Туман ҳокими А. АБДУҒАНИЕВ
Жиззах вилояти, Зомин тумани,
2026 йил 15 июль,
239-3-48-Q/26-сон