15.07.2026 йилдаги VII-29-98-3-52-K/26-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат ҳали кучга кирган эмас
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ПАХТАКОР ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пахтакор тумани Ободонлаштириш бошқармаси томонидан туман марказий кўчалари бўйидаги юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар билан тузилган шартнома асосида қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиш ва ҳудудларни ободонлаштириш хизматини кўрсатиш бўйича тўлов тарифларини тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги «Маҳаллий бюджетлар ва бюджет ташкилотларининг молиявий барқарорлигини ошириш, бюджет интизомини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-387-сонли қарори 8-бандида 2026 йил 1 январдан бошлаб ободонлаштириш бошқармалари томонидан туман (шаҳар)лар марказий кўчалари бўйидаги тадбиркорлик субъектлари билан тузилган шартнома асосида чиқиндиларни олиб чиқиш ва ҳудудларни ободонлаштириш хизматини кўрсатишга рухсат берилиши, бунда чиқиндиларни олиб чиқиш ва ҳудудларни ободонлаштириш хизматини кўрсатганлик бўйича тарифлар туман (шаҳар)лар ҳокимликлари томонидан халқ депутатлари туман (шаҳар)лар Кенгашларига кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритилиши белгилаб қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман Ободонлаштириш бошқармаси томонидан туман марказий кўчалари бўйидаги тадбиркорлик субъектлари билан тузилган шартнома асосида чиқиндиларни олиб чиқиш ва ҳудудларни ободонлаштириш хизматини кўрсатиш бўйича тўлов тарифлари юзасидан Пахтакор тумани ҳокимлигининг 2026 йил 3 июндаги 03-116-сонли хатини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6- ва 24-моддаларига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги «Маҳаллий бюджетлар ва бюджет ташкилотларининг молиявий барқарорлигини ошириш, бюджет интизомини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-387-сонли қарори маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Туман Ободонлаштириш бошқармасининг 2026 йил 17 апрелдаги 54-сонли ҳамда Пахтакор тумани ҳокимлигининг 2026 йил 3 июндаги 03-116-сонли хатлари маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Пахтакор туманида Ободонлаштириш бошқармаси томонидан туман марказий кўчалари бўйидаги тадбиркорлик субъектлари билан тузилган шартнома асосида чиқиндиларни олиб чиқиш ва ҳудудларни ободонлаштириш хизматини кўрсатганлик бўйича белгиланган тарифлар нархи иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Туман Адлия бўлими, туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими, туман Санитария эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлиги бўлимига фуқароларнинг ҳуқуқий ва санитария-экологик саводхонлигини оширишга қаратилган тушунтириш ишларини ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати (Р.Қурбонов), «Пахтакор ҳаёти» газетаси таҳририяти (М.Тўхташева)ларга мазкур қарорни оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали ҳамда «Пахтакор ҳаёти» газетасида расмий эълон қилиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг «Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш» масалалари бўйича доимий комиссияси зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси СУВАНҚУЛОВ ШОҲҲАСАН МУҲАММАД ЎҒЛИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиззах вилояти, Пахтакор тумани,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 15 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-29-98-3-52-K/26-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.