ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ПАХТАКОР ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Халқ депутатлари Пахтакор тумани Кенгашининг 2022 йил 6 декабрдаги «Тумандаги географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисида»ги VI-44-258-3-52-К/22-сонли қарорининг иловасига ўзгартириш киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини қайта номлаш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари ҳамда амалдаги меъёрий талабларга мувофиқ, халқ депутатлари Пахтакор тумани Кенгашининг 2022 йил 6 декабрдаги VI-44-258-3-52-К/22-сон қарори билан тасдиқланган «Пахтакор туманида янги ном берилган географик объектлар тўғрисида»ги иловасига ўзгартиш киритиш зарурати юзага келган.
Мазкур қарорнинг 1-иловаси 6-банди билан тасдиқланган Боғ сув таъминотининг етарли эмаслиги сабабли, дарахтлар қуриб қаровсиз майдонга айланиб қолганлиги сабабли, ушбу ҳудуддаги фуқароларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда туман ҳокимнинг 2025 йил 13 февралдаги 29-3-52-Қ/25-сонли қарорига асосан ушбу ер майдони тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун электрон онлайн аукцион савдоси орқали савдога чиқарилиб, тадбиркорлар томонидан харид қилиб олинган ва тадбиркорлик фаолиятларини бошлашлари режалаштирилган.
Юқоридагиларга асосан халқ депутатлари Пахтакор тумани Кенгашининг 2022 йил 6 декабрдаги VI-44-258-3-52-К/22-сон қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган 6 банди (Географик объектнинг тури «Боғ», Географик объектнинг боғланиши «Чаманзор МФЙ», Географик объектнинг номи «Ёшлик» ва Эксперт комиссиясининг хулосаси «Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ»)ни бекор қилиш бўйича туман ҳокимлиги томонидан таклиф киритилган.
Географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш бўйича туман комиссиясининг 2026 йил 1 июндаги 01-562-сонли йиғилиш баёни ҳамда туман ҳокимининг маънавият ва давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Шукуровнинг ахборотини атрофлича муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6- ва 24-моддаларига мувофиқ халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш бўйича туман комиссиясининг 2026 йил 1 июндаги 01-562-сонли йиғилиш баёни ҳамда туман ҳокимининг маънавият ва давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Шукуровнинг 2026 йил 26 июндаги 05-98-сонли хати маълумот учун қабул қилинсин.
2. Пахтакор тумани Кенгашининг 2022 йил 6 декабрдаги VI-44-258-3-52-К/22-сон қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган 6-банди (Географик объектнинг тури «Боғ», Географик объектнинг боғланиши «Чаманзор МФЙ», Географик объектнинг номи «Ёшлик» ва Эксперт комиссиясининг хулосаси «Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ»)ни банди бекор қилинсин.
3. Халқ депутатлари Пахтакор тумани Кенгашининг 2022 йил 6 декабрдаги VI-44-258-3-52-К/22-сонли қарорининг қолган бандлари ўз кучида қолдирилсин.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг доимий комиссиялари зиммасига юклатилсин.
5. Ушбу қарор қабул қилинган кундан кучга киради.
Кенгаш раиси СУВАНҚУЛОВ ШОҲҲАСАН МУҲАММАД ЎҒЛИ
Жиззах вилояти, Пахтакор тумани,
2026 йил 15 июль,
VII-29-100-3-52-K/26-сон