Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
қарори
«Рақамли технологиялар халқаро маркази тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан 2026 йил 2 июнь куни қабул қилинган «Рақамли технологиялар халқаро маркази тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 99-моддасига ва «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 23 ва 25-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
1. «Рақамли технологиялар халқаро маркази тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитасининг мазкур Конституциявий Қонун бўйича хулосасида баён этилган асосларга кўра рад этилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига мазкур Конституциявий Қонун бўйича юзага келган келишмовчиликларни бартараф этиш учун келишув комиссиясини тузиш таклиф этилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатидан келишув комиссияси таркибига қуйидагилар сайлансин:
Маматкаримов Одилжон Охундедаевич | — | Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси; |
Турсунов Кобул Бекназарович | — | Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси раиси ўринбосари; |
Бобаназарова Жамила Холмуродовна | — | Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор. |
4. Мазкур Қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига юборилсин.
5. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Тошкент ш.,
2026 йил 9 июль,
СҚ-307-V