ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ НАВБАҲОР ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Туман ҳудудида оғир юк кўтарувчи автотранспорт воситаларининг габарит ўлчовини чекловчи темир тўсинлар ўрнатиш тўғрисида
Навбаҳор туман ҳудудидан ўтувчи, давлат аҳамиятига молик бўлган Д-067 «Зарафшон тракти», Д-189 «Когон.ш-Қуйимозор сув омбори-Қизилтепа.ш-Тошработ.қ-Арабхона.қ-Янгиқўрғон.қ» автомобиль йўллари охирги йилларда республика бюджети маблағлари ҳисобидан таъмирланган. Мазкур автомобиль йўллари белгиланган меъёр талаблари асосида якка ўққа тушадиган оғирлик 6-8 тоннага мўлжаллаб қурилган.
Ҳозирги кунда ушбу автомобиль йўллари орқали, якка ўққа тушадиган оғирлик белгиланган меъёр талабларидан юқори бўлган оғир юк кўтарувчи автотранспорт воситалари (ушбу автотранспорт воситаларининг якка ўққа тушадиган оғирлиги 13 тоннадан юқори) доимий ҳаракатланиб келмоқда. Бунинг натижасида таъмирланган автомобиль йўлларининг қисқа фурсатларда яроқсиз ҳолатга келиб ва бу орқали бюджетдан ажратилаётган миллиардлаб маблағларнинг исроф бўлишига сабаб бўлиб келмоқда.
Мазкур салбий ҳолатни олдини олиш борасида Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 2-октябрдаги «Автомобиль йўллари тўғрисида»ги 117-сонли Қонунининг «Йўл ташкилотларининг ҳуқуқа мажбуриятлари тўғрисида»ги 16-моддасида (ноқулай об-ҳаво иқлим шароитларида, табиий офатлар, ёғинлар юз берганда, автомобиль йўли кўтариш қобилиятини йўқотаётганда ва бошқа шунга ўхшаш ҳолларда, шунингдек, йўл таъмирлаш қурилиш ишлари олиб борилаётганда йўл ташкилотлари маҳаллий давлат ҳокимияти органларига бу ҳақда билдирган, автомобиль йўлларидан фойдаланувчиларни оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилиш билан хабардор қилган ҳамда тегишли белгилар ўрнатган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бўлинмалари билан биргаликда транспорт воситалари ҳаракатини чеклаш ёки тақиқлаш ҳуқуқига эга) деб кўрсатиб ўтилган.
Юқоридагиларни инобатга олиб, туман йўллардан фойдаланиш давлат унитар корхонаси бошлиғининг 2026 йил 18 мартдаги 01-14/112-сонли хати ҳамда Халқ депутатлари туман Кенгашининг Коррупцияга қарши курашиш хавфсизлик масалалари бўйича доимий комиссиясининг 2026 йил 17 июндаги ДКҚ 03-02/64-26-сонли қарори ҳамда «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддаларига асосан халқ депутатлари Навбаҳор туман Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 2-октябрдаги «Автомобиль йўллари тўғрисида»ги 117-сонли Қонунининг 16-моддаси, Навбаҳор туман йўллардан фойдаланиш давлат унитар корхонаси бошлиғи А.Хужаевнинг 2026 йил 18 мартдаги 01-14/112-сонли хати ҳамда тегишли ташкилотларнинг хулосалари маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Туман ҳудудидан ўтувчи давлат аҳамиятига молик бўлган Д-067 «Зарафшон тракти», Д-189 «Когон.ш-Қуйимозор сув омбори-Қизилтепа.ш-Тошработ.қ-Арабхона.қ-Янгиқўрғон.қ» автомобиль йўллари кириш жойларида оғир юк кўтарувчи автотранспорт воситаларининг габарит ўлчовини чекловчи темир тўсинлар ўрнатиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
3. Туман ҳокими ўринбосари (Ж.Собиров), Навбаҳор туман йўллардан фойдаланиш давлат унитар корхонаси бошлиғи (А.Хужаев) ҳамда тегишли корхона ва ташкилот раҳбарларига:
тегишли йўл белгилари ўрнатилиши, автомобиль йўлида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, доимий равишда назорат қилиб бориш ҳамда ҳаракатланишга рухсат этилган автотранспорт воситаларининг кўргазмалари ўрнатилиши чоралари кўрилсин.
4. Йўл ҳаракати қатнашчилари «Йўл ҳаракати ҳавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва «Йўл ҳаракати қоидалари»га мувофиқ ўрнатилган йўл белгилари ва йўл чизиқлари амал қилишлари шунингдек, берилган ваколат доирасида йўлларда ҳаракатни тартибга солувчиларнинг кўрсатмаларини сўзсиз бажариши доимий назоратга олинсин.
5. Туман ҳокимли ахборот хизмати (Э.Бобоназаров) ҳамда «Навбаҳор тонги» газетаси таҳририяти (У.Очилов)га соҳада амалга оширилаётган ишларни оммавий ахборот воситаларида ва интернет тармоқларида кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
6. Мазкур қарор ижросини таъминлашни туман ҳокимининг ўринбосари (Ж.Собиров), қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Коррупцияга қарши курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича доимий комиссияси раиси (В.Аллаёров) зиммасига юклансин.
7. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Кенгаш раиси АБДИЕВ ТОШҚУЛ ШАМСИЕВИЧ
Навоий вилояти, Навбаҳор тумани,
2026 йил 26 июнь,
VII-25-75-5-73-K/26-сон