Ўзбекистон республикаси Марказий банки бошқарувининг
қарори
Банклар томонидан Омонатларни кафолатлаш жамғармасига бадаллар тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 18 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3663-1]
Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги, «Банклардаги омонатларни ҳимоя қилиш кафолатлари тўғрисида»ги ҳамда 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини жорий этишга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 10 июлдаги 14/11-сон қарори (рўйхат рақами 3663, 2025 йил 11 август) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2025 й., 10/25/3663/0725-сон) билан тасдиқланган Банклар томонидан Омонатларни кафолатлаш жамғармасига бадаллар тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банки раиси Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 8 июль,
19/13-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 8 июлдаги 19/13-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Банклар томонидан Омонатларни кафолатлаш жамғармасига бадаллар тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Низом банклар, шу жумладан микромолия банклари, оралиқ банклар ҳамда исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банклар ва микромолия банклари (бундан буён матнда банк деб юритилади) томонидан Омонатларни кафолатлаш жамғармасига бадаллар тўлаш тартибини белгилайди.».
2. 6-банддаги «(бундан буён матнда лицензия деб юритилади)» деган сўзлар «ва (ёки) исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия (бундан буён матнда банк фаолиятига доир тегишли лицензия (лицензиялар) деб юритилади)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 9-бандда:
биринчи хатбошидаги «лицензияси» деган сўз «банк фаолиятига доир тегишли лицензияси (лицензиялари)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«н — ҳисобот чорагида банк фаолиятига доир тегишли лицензия (лицензиялар) берилган санадан ҳисобот чораги якунигача ўтган кунлар сони ёки ҳисобот чораги бошидан ҳисобот чорагида банк фаолиятига доир тегишли лицензия (лицензиялар) чақириб олинган санагача бўлган кунлар сони.».
4. 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«10. Банкнинг депозит базасини аниқлаш тартиби Омонатларни кафолатлаш агентлигининг (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) кузатув кенгаши томонидан белгиланади. Бунда банк томонидан жалб қилинган инвестициявий омонатлар (депозитлар) суммаси инобатга олинмаслиги лозим.».
5. 17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«17. Марказий банк томонидан омонатларга пул маблағлари жалб қилинишининг тўхтатиб турилиши ёки банк фаолиятига доир тегишли лицензиянинг (лицензияларнинг) чақириб олиниши банкни тегишли чорак учун календар бадални тўлашдан озод этмайди. Банк фаолиятига доир тегишли лицензияси (лицензиялари) чақириб олинган банк томонидан сўнгги календар бадал қонунчиликда белгиланган кредиторларнинг талабларини қаноатлантириш навбатига асосан тўланади.».
6. 18-банддаги «лицензия» деган сўз «банк фаолиятига доир тегишли лицензия (лицензиялар)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
7. 26-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги «лицензия» деган сўз «банк фаолиятига доир тегишли лицензия (лицензиялар)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
8. 30-банддаги «лицензия» деган сўз «банк фаолиятига доир тегишли лицензия (лицензиялар)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3663-1/0757-сон)