Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларини амалга ошириш қоидаларининг 28-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 16 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3281-6]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 29 августдаги 18/5-сон қарори (рўйхат рақами 3281, 2020 йил 31 август) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.08.2020 й., 10/20/3281/1242-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларини амалга ошириш қоидаларининг 28-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«28. Махсус валюта ҳисобварақларига киритилган маблағлар қатъий равишда буюртмаларда кўрсатилган мақсадлар учун сарфланади.
Бунда, махсус валюта ҳисобварағига киритилган маблағлардан фойдаланиш мақсади мижоз томонидан банкка тақдим этиладиган қўшимча буюртма асосида бошқа жорий халқаро валюта операциясини амалга ошириш учун ўзгартирилиши мумкин.».
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 13 июль,
20/4-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2026 й., 10/26/3281-6/0744-сон)