02.07.2026 йилдаги КҚ-366-V-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сурхондарё вилояти ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш дастурлари ижроси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан парламент назорати доирасида Сурхондарё вилояти ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш дастурларининг 2025-2026 йиллардаги ижроси ўрганилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўрганиш натижалари кўрсатганидек, вилоятда жорий йилнинг I чорагида ялпи ҳудудий маҳсулот (ЯҲМ) ҳажми 13,4 трлн сўмни, ўсиш суръати 9,1 фоизни ташкил этиб, аҳоли жон бошига 4,4 млн сўмга етган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда иқтисодиёт тармоқлари томонидан саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш 8,7 фоизга, бозор хизматлари 16,3 фоизга, қишлоқ хўжалиги 9,7 фоизга ва қурилиш ишлари 10 фоизга ошган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кузатилган иқтисодий фаоллик натижасида фаолият юритаётган тадбиркорлар сони 21,5 мингтани ташкил этиб, 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 8,7 фоизга кўпайган. 10 йилдан ортиқ фаолият юритаётган тадбиркорлар сони 3 мингга етган, 40 нафар чемпион тадбиркор шаклланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу даврда 499,1 млн долларлик хорижий инвестициялар ва кредитлар ўзлаштирилган. Инвестиция дастурлари доирасида умумий қиймати 34 млн долларлик 77 та лойиҳа ишга туширилиши ҳисобига 900 га яқин янги иш ўринлари яратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экспорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 37 фоизга ошиб, 159,7 млн долларга етган. Маҳаллийлаштириш дастури доирасида 28 та лойиҳа ҳисобига ички бозорда талаб юқори бўлган импортнинг ўрнини босувчи 101,8 млрд сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоят иқтисодиётида хизмат кўрсатиш ва туризм соҳаларининг улушини ошириш бўйича 800 дан зиёд савдо ва сервис объектлари, шу жумладан туризм йўналишида 5 та жойлаштириш воситаси (меҳмонхона, хостел, меҳмон уйлари) фаолияти йўлга қўйилган. Туризм масканларига 166 минг хорижий ва 290 мингга яқин маҳаллий сайёҳлар ташриф буюрган, туризм хизматлари экспорти 31,5 млн долларни ташкил этган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳоли даромадини ошириш, барқарор иш ўринларини яратиш, яширин иқтисодиётни ҳамда камбағалликни қисқартириш борасидаги ислоҳотлар натижасида жорий йилнинг январь — май ойларида 18,1 минг киши доимий иш ўринларига жойлаштирилган, 195,6 минги даромадларини оширишга қаратилган хизматлар билан қамраб олинган, 24,3 минг нафар норасмий банд кишининг меҳнат фаолияти легаллаштирилган. Жорий йилнинг I чорагида ишсизлик даражаси 4,8 фоизгача камайган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, 17,2 мингта камбағал оила билан манзилли иш олиб борилиб, уларга «индивидуал режалар» асосида 21 мингга яқин хизматлар кўрсатилган. Бу орқали ушбу оилаларнинг барқарор даромад манбалари шакллантирилмоқда. 25,9 минг оила (119,1 минг киши) камбағал оилалар реестридан чиқарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кичик ва ўрта бизнес субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида 2,9 трлн сўм кредит маблағлари йўналтирилиб, шундан 869 млрд сўм тадбиркорлик дастурлари доирасида ажратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳалла даражасида иқтисодий фаолликни кучайтириш мақсадида ҳоким ёрдамчилари кўмагида 1,6 мингта микролойиҳа ишга туширилиб, 3,9 мингга яқин иш ўринлари яратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий жиҳатдан оғир ҳудудларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилган. Бандихон, Бойсун ва Олтинсой туманлари ва 114 та «оғир» маҳалладаги аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига қулай шарт-шароит яратиш мақсадида 370 млрд сўмлик 156 та лойиҳа доирасида ишлар бошланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташаббусли бюджет дастурининг жорий йилги 1-мавсуми доирасида 130 дан зиёд маҳаллада 153 та лойиҳа ғолиб деб топилиб, бюджетдан 216,8 млрд сўм ажратилган. Жорий йилнинг январь — май ойларида бюджет даромадлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 114 фоизга ошиб, 1,6 трлн сўмни ташкил этган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йилнинг I чорагида туман ва шаҳарлар бюджетлари ихтиёрида қолган маблағлар (64 млрд сўм) ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6 баробарга кўпайган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, ўрганиш ва таҳлиллар вилоятда ўз ечимини кутаётган айрим масалалар мавжудлигини кўрсатмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоят ҳокимлиги, масъул вазирлик ва идоралар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорларида белгиланган вилоят ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга оид айрим вазифалар бажарилиши таъминланмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, Транспорт вазирлиги масъул бўлган (2024 йил 25 мартдаги ПҚ-139-сонли қарор) 2024 йил 1 июлдан бошлаб Термиз шаҳрида 10 та шаҳар автобус йўналишида чекланган тарифлар бўйича йўловчилар ташишни брутто-шартнома асосида ташкил этиш бўйича мақсадли кўрсаткичлар тўлиқ таъминланмаган ва белгиланган 108 та автобус ўрнига амалда 35 та автобус жалб қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоят ҳокимлиги томонидан (2026 йил 9 февралдаги ПҚ-51-сонли қарор) камбағаллик даражаси юқори бўлган 114 та маҳалладан 92 тасида кичик қуёш электр станцияларини қуриш учун зарур бўлган ер участкалари доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида Энергетика вазирлигига ажратилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026-2027 йилларда Сурхондарё вилоятини комплекс ривожлантириш бўйича «йўл харитаси»да белгиланган бўлса-да, Қишлоқ хўжалиги ҳамда Сув хўжалиги вазирликлари масъуллигида Сариосиё туманида 100 гектар яйлов майдонида замонавий суғориш тизимини жорий этиш ишлари суст ташкил этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ва АТ «Халқ банк» масъул бўлган Шеробод туманида беш минг бош қорамолга мўлжалланган йирик чорвачилик мажмуасини ишга тушириш лойиҳасига гаров таъминоти билан боғлиқ муаммолар ҳал этилмагани туфайли кредит маблағлари ажратилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноат ишлаб чиқаришини барқарор таъминлаш, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва экспорт ҳажмини ошириш борасидаги муаммолар сақланиб қолган. Хусусан, 6 та йирик саноат корхонасида ишлаб чиқариш ҳажми 2025 йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 190 млрд сўмга камайган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жорий йилнинг январь — май ойлари якунлари бўйича саноат маҳсулотлари экспорти прогнози кўрсаткичлари 9 та ҳудудда бажарилмаган. Энг паст натижа Ангор туманида қайд этилган бўлиб, прогноз ижроси атиги 11 фоизни ташкил этган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноат зоналари фаолияти самарадорлиги айрим ҳудудларда паст даражада бўлиб, 2018 — 2021 йилларда ташкил этилган Қумқўрғон туманидаги «Янгиобод», Узун туманидаги «Истиқлол-2», Олтинсой туманидаги «Бўстон» ҳамда Музработ туманидаги «Янгидиёр» кичик саноат зоналаридаги ер майдонлари аукцион савдоларига чиқарилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хизматлар соҳасини ривожлантириш ва тадбиркорлик субъектларига қулай шарт-шароитлар яратишга оид вазифалар ижроси тизимли ташкил этилмагани ва мавжуд имкониятлардан фойдаланилмагани сабабли маҳаллаларда микролойиҳаларни ташкил этиш бўйича белгиланган режа кўрсаткичлари Бандихон (83 фоиз), Узун (81 фоиз), Денов (70 фоиз), Бойсун (63 фоиз) ва Сариосиё (61 фоиз) туманларида тўлиқ таъминланмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тижорат банклари томонидан бириктирилган туманларда ўртача 5 тадан маҳсулотларни қайта ишлаш, қадоқлаш ва сақлаш лойиҳаларини ташкил қилиш ишлари Ангор, Музработ, Бандихон, Қизириқ ва Узун туманларида бошланмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 1 май ҳолатига муаммоли кредитлар қолдиғи 2025 йилнинг мос даврига нисбатан Ангор туманида 0,7 фоиз пунктга, Қумқўрғон туманида 0,7 фоиз пунктга, Термиз туманида эса 3,4 фоиз пунктга ошган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида 79 та ҳолатда ноқонуний тарзда ва амалдаги тартибга риоя қилинмаган ҳолатда текширувлар ўтказилган бўлиб, уларда 142 та ҳуқуқбузарликка йўл қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шаҳар ва туман ҳокимликлари томонидан тадбиркорлик фаолияти учун ер участкаларини аукцион савдоларига чиқаришда ҳудуднинг ихтисослашуви, муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш имкониятлари ҳамда аҳоли яшаш пунктларига яқинлиги каби муҳим мезонлар етарли даражада инобатга олинмаганлиги сабабли 2,2 мингга яқин ер участкаси бир йилдан ортиқ муддат давомида сотилмасдан қолмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оммавий савдога чиқарилган давлат мулки объектлари бўйича тарғибот ишларининг сустлиги, бошланғич нархни пасайтириш механизмлари ўз вақтида қўлланмаганлиги, шунингдек, инфратузилма билан боғлиқ муаммолар ҳал этилмаганлиги натижасида 2022 — 2025 йиллардаги хусусийлаштириш дастурлари доирасида бўш турган 51 та давлат мулки объекти сотилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудларни янгича ёндашувлар асосида ривожлантириш орқали аҳоли даромадини ошириш, барқарор иш ўринларини яратиш ҳамда камбағалликни қисқартириш бўйича белгиланган чора-тадбирлар (2026 йил 5 февралдаги ПҚ-49-сонли) ижросида ҳам қатор камчиликларга йўл қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, аҳоли бандлигини таъминлаш режаси хизмат кўрсатиш ва сервис лойиҳаларини ишга тушириш ҳисобига 84,5 фоизга, қурилиш соҳасида эса атиги 84 фоизга бажарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мавжуд бўш иш ўринларига аҳолини ишга жойлаштириш бўйича Музработ (49 фоиз), Шўрчи (56 фоиз), Бандихон (61 фоиз) туманларида ҳамда Термиз шаҳрида (84 фоиз) белгиланган мақсадли кўрсаткичларга эришилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилиш соҳасида 3,3 мингта иш ўрни легаллаштирилганлиги қайд этилган бўлса-да, уларнинг 3 мингдан ортиғининг фаолият тури қурилиш соҳасига алоқадор эмас, асосан қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларига тўғри келади. Ҳоким ёрдамчилари томонидан аниқланган норасмий бандлик ҳолатларини легаллаштириш бўйича Қизириқ ва Шўрчи туманлари ҳамда Термиз шаҳрида умуман натижа қайд этилмаган. Шунингдек, Жарқўрғон ва Музработ туманларида атиги 2 тадан, Шеробод туманида эса 3 та иш ўрни бўйича аҳоли бандлиги расмийлаштирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг даромадини ошириш, уларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш ҳамда бандлигини таъминлаш бўйича кўрилган чоралар етарли даражада эмас. Жорий йилнинг январь — май ойларида Денов (4 фоиз), Жарқўрғон (2 фоиз), Қумқўрғон (1 фоиз) ва Узун (1 фоиз) туманларида реестрга киритилган оилаларнинг ўртача даромади реестрга киритилишдан олдинги даврга нисбатан 1 фоиздан 4 фоизгача пасайган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бойсун ва Қизириқ туманларида ваучер тизими асосида ўқишга жалб қилинган ҳар тўрт кишидан бири ўқув курсларини якунламаган. Музработ туманида эса ўтган давр мобайнида ушбу тизим асосида бирорта ҳам ишсиз фуқаро касб-ҳунарга ўқитилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами фарзандларини уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, қўшимча таълим бериш, оммавий спортга жалб қилиш бўйича мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланилмаган. Хусусан, вилоятда ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг мактаб ёшидаги фарзандлари сони 88 мингдан зиёд бўлса-да, жорий йилнинг ўтган беш ойида спорт тўгаракларига жалб этилганлар сони атиги 172 нафарни ташкил этган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташаббусли бюджетнинг 2026 йилги 1-мавсуми доирасида ичимлик суви таъминотини яхшилашга қаратилган 3 та объект бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқувчи лойиҳачи ташкилотлар, шунингдек, автомобиль йўлларини таъмирлаш бўйича 3 та объект учун қурилиш-пудрат ташкилотлари аниқланмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бюджети даромадлари ижросини таъминлаш, шу жумладан муддати ўтган солиқ қарздорлигини ундириш йўналишида айрим ҳудудларда ишлар самарадорлиги паст. 2026 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра солиқ тўловчиларнинг бюджет олдидаги муддати ўтган қарздорлиги Жарқўрғон, Ангор, Денов, Қизириқ, Бандихон, Шеробод ва Қумқўрғон туманларида ошган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жорий йилнинг январь — апрель ойларида аҳолини доимий иш ўринларига жойлаштириш бўйича мақсадли кўрсаткичлар ортиғи билан бажарилган бўлса-да, корхона ва ташкилотларда расмий банд бўлган ҳамда даромад солиғи тўловчи аҳоли сони йил бошига нисбатан Сариосиё, Денов, Шеробод, Шўрчи, Узун, Жарқўрғон ва Қумқўрғон туманларида камайган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сурхондарё вилоятида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирларининг самарадорлигини ошириш мақсадида «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 16-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси раиси ўринбосари К. Турсуновнинг Сурхондарё вилояти ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш дастурлари ижроси тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия, Инвестициялар, саноат ва савдо, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик, Қишлоқ хўжалиги, Сув хўжалиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги, Транспорт, Энергетика, Мактабгача ва мактаб таълими, Спорт вазирликлари, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Солиқ, Оила ва хотин-қизлар, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмиталари, Касбий таълим, Давлат активларини бошқариш, Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентликлари, Марказий банк ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокимлигига вилоят ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш дастурларини ижро этишда йўл қўйилган камчиликлар кўрсатиб ўтилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоят ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш дастурлари ижросини таъминлашда камчиликларга йўл қўйгани, ишларни лозим даражада ташкил қилмагани учун вилоят камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси бошлиғи, Жарқўрғон, Қумқўрғон, Сариосиё, Термиз ва Шўрчи туманлари ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари ҳамда ушбу туманларнинг камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари бошлиқларининг фаолиятини танқидий кўриб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Энергетика вазирлиги билан биргаликда қуёш электр станциялари қурилиши режалаштирилган оғир тоифадаги маҳаллаларда ер майдонларини ажратиш билан боғлиқ муаммоларни қисқа муддатларда ҳал этиб, қолган объектлар бўйича қурилиш ишларини белгиланган график асосида ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда норасмий бандликни аниқлаш ва легаллаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини танқидий қайта кўриб чиқиб, Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудий бўлинмаси ва ҳоким ёрдамчилари ўртасидаги ҳамкорлик механизмлари, масъулият ва вазифалар тақсимотини аниқ белгиласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бойсун, Қизириқ ва Музработ туманларида ишсиз аҳолини, шу жумладан, устувор равишда Ижтимоий реестрга киритилган оилалар аъзоларини касб-ҳунарга ўқитишда ваучер тизими имкониятларидан самарали фойдаланиш, ўқув курсларини якунлаш ва бандликни таъминлаш кўрсаткичларини ошириш юзасидан таъсирчан чора-тадбирларни амалга оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бандихон, Бойсун, Денов, Сариосиё ва Узун туманларида микролойиҳаларни ташкил этиш бўйича мавжуд имкониятларни тўлиқ сафарбар этган ҳолда режа кўрсаткичлари ижроси паст бўлган ҳоким ёрдамчиларининг фаолияти самарадорлигини оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Денов, Жарқўрғон, Қумқўрғон ва Узун туманларида Ижтимоий реестрга киритилган оилаларни даромадли меҳнат билан банд қилиш, тадбиркорликка жалб этиш, касб-ҳунарга ўқитиш ва микролойиҳаларга бириктириш орқали уларнинг даромадларини барқарор ошириш бўйича таъсирчан чораларни кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Спорт вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жорий йилнинг 1 августига қадар Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг мактаб ёшидаги фарзандларини спорт тўгараклари, қўшимча таълим ва инновацион дастурлар билан қамраб олиш кўрсаткичларини танқидий ўрганиб, қамров даражаси паст бўлган туманларда болаларни спорт ва фан тўгаракларига жалб қилиш бўйича манзилли чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий реестрга киритилган оилалар фарзандларининг тўгарак харажатларининг Давлат бюджети ҳисобидан қопланиши бўйича яратилган имкониятлар тўғрисида аҳоли ўртасида тушунтириш ва тарғибот ишларини кучайтирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли вазирликлар ва идоралар (буюртмачилар) билан биргаликда Ташаббусли бюджет дастурининг 2026 йилнинг 1-мавсуми доирасида ортда қолаётган 5 та лойиҳанинг лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилишини, пудрат корхонаси аниқланишини, қурилиш-таъмирлаш ишлари жадаллаштирилиб, белгиланган муддатларда фойдаланишга топширилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдо-саноат палатаси билан биргаликда фаолият юритмаётган ва «қуйи барқарорлик» тоифасига тушган кичик тадбиркорлик субъектларининг муаммоларини ўрганиб, уларни ҳал этиш орқали фаолиятини тиклашга, шу жумладан, янги лойиҳаларни молиялаштириш ва инфратузилма билан таъминлашга кўмаклашиш бўйича манзилли чора-тадбирларни амалга оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда бир ҳафта муддатда саноатда ишлаб чиқариш ҳажми камайган вилоятдаги 6 та йирик корхоналарнинг муаммоларини ўрганиб, уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда Ангор, Бандихон, Жарқўрғон ва Шўрчи туманларида саноат маҳсулотлари экспорти прогнози кўрсаткичлари бажарилмаганлиги сабабларини корхоналар кесимида ўрганиб, муаммоларни бартараф этиш бўйича амалий чоралар кўрсин, шу жумладан, логистика, стандартлаштириш, ташқи бозорлар билан ишлаш каби масалаларда тизимли, мақсадли ва натижага йўналтирилган комплекс чора-тадбирларни амалга оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қумқўрғон (Янгиобод), Узун (Истиқлол-2), Олтинсой (Бўстон), Музработ (Янгидиёр) туманларидаги кичик саноат зоналарида бўш турган ер майдонларини қайта хатловдан ўтказсин, хатлов якунлари бўйича ер майдонларини аукцион савдоларига чиқариш, экспортбоп ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш ҳамда уларни муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда сотилмай қолаётган бўш турган давлат кўчмас мулк объектларининг ҳолатини таҳлил қилиб, уларга савдоларда талабгор бўлмаслиги сабабларини аниқласин, талаб паст бўлган объектларнинг бошланғич нархини қайта кўриб чиқсин ҳамда ҳар бир объект бўйича инвестиция таклифлари кенг тарғиб қилинишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ қўмитаси билан биргаликда 2026 йилнинг 1 августигача Ангор, Денов, Жарқўрғон, Қизириқ, Бандихон, Шеробод ва Қумқўрғон туманларида фаол солиқ қарздорлигини қисқартириш бўйича аниқ мақсадли кўрсаткичларни белгиласин, бу борада ушбу туманлар солиқ инспекциялари раҳбарларининг масъулиятини оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ва Солиқ қўмитаси билан биргаликда ҳудудий солиқ инспекциялари масъуллари томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишда қонунчилик талабларига сўзсиз риоя этилишини таъминласин, текширувларнинг қонунийлиги ва асослилиги юзасидан доимий мониторинг ўрнатсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўн беш кун муддатда Денов, Жарқўрғон, Қумқўрғон, Сариосиё, Шеробод, Шўрчи ва Узун туманларида расмий бандлик ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўловчилари сонининг камайиши сабабларини ўрганиб, уларни бартараф этиш бўйича манзилли чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқсин ҳамда солиқ базасини кенгайтириш, норасмий бандликни қисқартириш ва янги солиқ тўловчиларни ҳисобга олиш бўйича мавжуд қўшимча резервларни сафарбар этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоятда юқори қўшилган қийматга эга иш ўринларини кўпайтириш, меҳнат унумдорлигини ошириш ва аҳолининг реал даромадларини кўпайтиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ҳамда амалга оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йил якунига қадар фаол солиқ қарздорлигини қисқартириш бўйича аниқ мақсадли кўрсаткичларни белгиласин ҳамда уларнинг ижросини таъминлаш юзасидан таъсирчан назорат механизмларини жорий этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Музработ туманида жойлашган «СУРХОН КСП-ГРАНД» МЧЖ томонидан айланма маблағларни тўлдириш мақсадида жалб қилинган кредит маблағлари бўйича суднинг қонуний кучга кирган қарори қабул қилинганидан кейин банк томонидан ҳисобланган ва ундирилган фоизлар ҳамда неустойканинг асослилигини қонунчилик талаблари асосида ўрганиб чиқсин ҳамда ўрганиш натижалари тўғрисида жорий йилнинг 15 августига қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига ахборот киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Инвестицияларни жалб қилиш, саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ, «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ ҳамда «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси билан биргаликда Музработ туманида жойлашган «СУРХОН КСП-ГРАНД» МЧЖнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш ва ишлаб чиқариш қувватларидан тўлиқ фойдаланиш учун технологик асбоб-ускуналар харид қилишга ажратилган кредит, шунингдек, ушбу кредит фоизининг бир қисмини қоплаш учун ажратилган компенсация тўловлари бўйича қарз юкини енгиллаштириш юзасидан зарур чораларни кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Солиқ қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда ҳар бир ҳудуд ва соҳа кесимида бандлик кўрсаткичларини шакллантириш ҳамда тасдиқлаш тартибини танқидий қайта кўриб чиқиб, бандлиги таъминланган ва меҳнат фаолияти легаллаштирилган фуқаролар ҳисобини юритишда соҳавий мансубликни аниқ белгилаш, ҳисоботлардаги кўрсаткичларнинг ҳаққоний шакллантирилишини таъминлаш ҳамда ҳисоботлардаги номувофиқликларга йўл қўймаслик бўйича ягона назорат механизмларини жорий этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоят ҳокимлиги билан биргаликда мақсадли жамғармалар ҳисобидан камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлашни рағбатлантириш учун «маҳалла еттилиги» томонидан берилган тавсияномаларга асосан субсидия ва бошқа турдаги молиявий ёрдам маблағлари ўрнатилган тартибда ажратилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда вилоят ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда ер майдонлари ажратилган фуқароларнинг мақсадли тоифага мансублигини қайта хатловдан ўтказиб, ер участкалари ажратилишида манзиллилик ва адолат тамойилларига қатъий риоя этилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий реестрга киритилган камбағал оилаларга ажратилган ўрмон фонди ер участкаларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишида, шу жумладан, агротехник жиҳатдан кўмаклашиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Сув хўжалиги вазирлиги ва вилоят ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда Сариосиё туманида 100 гектар яйлов майдонида замонавий суғориш тизимини ташкил этиш ҳамда чорва озуқаси етиштириш лойиҳаси бўйича ташаббускорларни аниқлаш ва молиялаштириш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиб, лойиҳани амалий босқичга ўтказиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Энергетика вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«оғир» маҳаллаларда кичик қуёш электр станцияларини барпо этиш, уларни камбағаллик даражаси юқори бўлган маҳаллаларга даромад келтирувчи актив сифатида топшириш бўйича амалий ишларни жадаллаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ билан биргаликда Олтинсой ва Бандихон туманларида барпо этилаётган электр подстанциялари ҳамда юқори кучланишли электр узатиш тармоқлари қуриш объектларини жорий йил якунига қадар фойдаланишга топширилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Марказий банк:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тижорат банклари, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда вилоят ҳокимлиги билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда муаммоли кредитлар (НПЛ) улуши юқори бўлиб қолишининг сабабларини таҳлил қилиб, кредит портфели сифатига салбий таъсир кўрсатаётган омилларни бартараф этиш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳоким ёрдамчилари ва маҳалла банкирлари фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида уларни рағбатлантириш механизмини амалиётга татбиқ этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жорий йилнинг 1 августига қадар Ангор, Жарқўрғон, Музработ, Сариосиё, Термиз, Узун, Шеробод ва Шўрчи туманлари ҳамда Термиз шаҳридаги 47 та чегара маҳалласида туризм ва хизмат кўрсатиш соҳаларида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари ўртасида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларининг имкониятлари бўйича тарғибот-тушунтириш ишларини олиб борсин ва молиялаштиришга тайёр лойиҳалар пакетини шакллантирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йигирма кун муддатда Ангор, Музработ, Бандихон, Қизириқ ва Узун туманларида ушбу ҳудудларга бириктирилган тижорат банклари томонидан маҳсулотларни қайта ишлаш, қадоқлаш ва сақлаш лойиҳалари рўйхати шакллантирилишини ҳамда лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан тармоқ жадваллари тасдиқланишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АТ «Халқ банк» ва Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси билан биргаликда икки ҳафта муддатда Шеробод туманида ташкил этилган 5 минг бошга мўлжалланган йирик қорамолчилик мажмуасини ишга тушириш мақсадида молиявий ва ташкилий тўсиқларни бартараф этиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Транспорт вазирлиги вилоят ҳокимлиги билан биргаликда жорий йил якунига қадар Термиз шаҳрида жамоат транспорти тизимини такомиллаштириш мақсадида автобус йўналишларида брутто-шартнома асосида хизмат кўрсатиш тизимини жорий этиш ишларини якунига етказсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Вазирлар Маҳкамаси мазкур Қарорда белгиланган вазифалар ижросини мувофиқлаштириб борсин ва натижаси юзасидан 2026 йилнинг 15 декабрига қадар Олий Мажлис Сенатига ахборот киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоят ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир масалаларни ўрганиш натижасида аниқланган хато ва камчиликларни бартараф этиш мақсадида амалга оширилган ишлар устидан депутатлик назоратини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш дастурларининг ижроси юзасидан мутасадди раҳбарларнинг ҳисоботларини Кенгаш сессияларида эшитиш ва танқидий муҳокама қилиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ушбу Қарор ижросини назорат қилиш Олий Мажлис Сенатининг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси раиси Э. Гадоев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 2 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КҚ-366-V-сон