Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг
Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг
қарори
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳузуридаги тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича маслаҳат марказининг намунавий низомига ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 13 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2499-5]
Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сон «Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сон «Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари фаолиятида замонавий ташкилий тизимни жорий қилиш ва молиявий қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ҳамда 2021 йил 3 декабрдаги ПҚ-31-сон «Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 24 июндаги 36, 62, 2013-34-сон қарори (рўйхат рақами 2499, 2013 йил 8 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 32-сон, 435-модда) билан тасдиқланган Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳузуридаги тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича маслаҳат марказининг намунавий низомига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ҳамда Ўзбекистон фермерлари кенгаши билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Иқтисодиёт ва молия вазири Ж. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 22 июнь,
381-сон
Солиқ қўмитаси раиси Ф. ПУЛАТОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 1 июнь,
2026-15-сон
Келишилди:
Ўзбекистон фермерлари кенгаши раиси А. ХАИТОВ
2026 йил 21 апрель
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси К. КУРАНБАЕВ
2026 йил 17 апрель
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б. ЗАХИДОВ
2026 йил 14 апрель
Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
2026 йил 3 апрель
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 22 июндаги 381-сон ва Солиқ қўмитасининг 2026 йил 1 июндаги 2026-15-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳузуридаги тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича маслаҳат марказининг намунавий низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Намунавий низом Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳузуридаги тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича маслаҳат марказининг (бундан буён матнда Маслаҳат маркази деб юритилади) мақсади ва вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда унинг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.».
2. 5-6-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Маслаҳат марказига маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчиси раҳбарлик қилади ҳамда унда тегишли ҳудуддаги тажрибали тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандлар, намунали оила бошлиқлари ҳамда фуқаролар йиғини раисининг маслаҳатчилари аъзолар сифатида киритилиши мумкин.
Маслаҳат маркази аъзолари сони тегишли ҳудудда яшаётган аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари сони, шунингдек Маслаҳат марказининг иш ҳажмига қараб маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчиси томонидан белгиланади.
6. Маслаҳат марказининг раҳбари томонидан ишни тўғри ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, шунингдек зарур кўмак ва маслаҳатлар олиш учун маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан келишилган ҳолда тегишли туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими, туман (шаҳар) солиқ инспекцияси, туман (шаҳар) давлат хизматлари марказлари, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг туман (шаҳар) ахборот маслаҳат маркази, тижорат банклари, «Ҳунарманд» уюшмасининг ҳудудий бўлими, туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими ва туман (Қувасой шаҳар) ирригация бўлими масъул ходимлари жамоатчилик асосида жалб қилиниши мумкин.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2026 й., 10/26/2499-5/0732-сон)