Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг
қарори
Мева-сабзавот маҳсулотлари экспортёрларининг қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларини мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг янги технологияларига ўргатиш, қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларининг ерларида агротехник тадбирлар мониторингини ўтказиш, қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзолари томонидан ишлаб чиқариладиган мева-сабзавот маҳсулотларининг ташқи бозорларида маркетинг тадқиқотларини ўтказиш билан боғлиқ харажатларининг 50 фоизини қоплаш учун субсидиялар тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 8 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3212-2]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги ПФ-287-сон «Республика ҳудудларини тоифаларга ажратиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг табақалаштирилган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ҳамда 2024 йил 23 январдаги ПҚ-39-сон «Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 16 декабрдаги 110, ққ-5, 68-сон қарори (рўйхат рақами 3212, 2020 йил 17 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.01.2020 й., 10/20/3212/0068-сон) билан тасдиқланган Мева-сабзавот маҳсулотлари экспортёрларининг қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларини мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг янги технологияларига ўргатиш, қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларининг ерларида агротехник тадбирлар мониторингини ўтказиш, қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзолари томонидан ишлаб чиқариладиган мева-сабзавот маҳсулотларининг ташқи бозорларида маркетинг тадқиқотларини ўтказиш билан боғлиқ харажатларининг 50 фоизини қоплаш учун субсидиялар тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Иқтисодиёт ва молия вазири Ж. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 10 июнь,
373-сон
Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Л. КУДРАТОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 26 май,
2026/21-1-сон
Қишлоқ хўжалиги вазири И. АБДУРАХМОНОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 22 май,
49-сон
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 10 июндаги 373-сон, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2026 йил 26 майдаги 2026/21-1-сон ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 22 майдаги 49-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Мева-сабзавот маҳсулотлари экспортёрларининг қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларини мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг янги технологияларига ўргатиш, қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларининг ерларида агротехник тадбирлар мониторингини ўтказиш, қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзолари томонидан ишлаб чиқариладиган мева-сабзавот маҳсулотларининг ташқи бозорларида маркетинг тадқиқотларини ўтказиш билан боғлиқ харажатларининг 50 фоизини қоплаш учун субсидиялар тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Низом мева-сабзавот маҳсулотлари экспортёрларининг қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларини мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг янги технологияларига ўргатиш, қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларининг ерларида агротехник тадбирлар мониторингини ўтказиш, қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзолари томонидан ишлаб чиқариладиган мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларда сотишга қаратилган маркетинг тадқиқотларини ўтказиш билан боғлиқ харажатларининг 50 фоизини қоплаш учун субсидиялар тақдим этиш тартибини белгилайди.».
2. 2-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги ПФ-287-сон «Республика ҳудудларини тоифаларга ажратиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг табақалаштирилган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ мазкур банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган субсидиялар «2+1» тамойили асосида амалга оширилади.
Бунда, субсидия дастлабки икки йил давомида тақдим этилади ва уни баҳолаш натижалари бўйича самарадорлик кўрсаткичлари ижобий деб топилганда, субсидиянинг амал қилиш муддати қўшимча бир йилга узайтирилади.
Юридик шахс ташкил этган ҳолда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига субсидиялар уларнинг Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги даражасидан келиб чиқиб жорий қилинади.».
3. 8-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Тақдим этилган субсидиялардан мақсадсиз фойдаланилганда, субсидияларни қўллаш шартларига риоя этилмаганда ва (ёки) субсидия олиш учун сохта ҳужжатлар тақдим этилганда субсидиялар улар ажратилган кундан бошлаб Марказий банкнинг асосий ставкасида ҳисобланган фоиз тўловлари (пеня) билан қайтариб олинади. Бунда, ҳисобланган фоиз тўловлари (пеня) миқдори берилган субсидия миқдорининг ярмидан кўп бўлмаслиги шарт.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.07.2026 й., 10/26/3212-2/0718-сон)