Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисини ўтказиш тўғрисида
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 16-моддасига, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси 2026 йил 2 июнь куни ўтказилиши белгилансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисининг кун тартиби лойиҳасига қуйидаги масалалар киритилсин:
«Тошкент халқаро молия маркази тўғрисида»ги ҚЛ-222-сонли Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси ҳақида (иккинчи ўқиш);
«Рақамли технологиялар халқаро маркази тўғрисида»ги ҚЛ-203-сонли Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси ҳақида (иккинчи ўқиш);
«Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига давлат фуқаролик хизматчисининг хорижий нуфузли олий таълим муассасаларида таҳсил олиши учун қўшимча кафолатларни белгилашга қаратилган қўшимча киритиш ҳақида»ги ҚЛ-219-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида («Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига давлат фуқаролик хизматчисининг касбий малакасини ошириш кафолатларини белгилашга қаратилган қўшимча киритиш ҳақида») (иккинчи ўқиш).
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Р. ХАКИМОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 1 июнь,
2141-V-сон