ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИ КЕНГАШИНИНГ
қарори
«Тошкент халқаро молия маркази тўғрисида»ги ҚЛ-222-сонли Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан 2026 йил 13 майда биринчи ўқишда қабул қилинган «Тошкент халқаро молия маркази тўғрисида»ги ҚЛ-222-сонли Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасини иккинчи ўқишда кўриб чиқишга доир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг таклифи маъқуллансин.
2. Мазкур Конституциявий қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси кун тартиби лойиҳасига киритилсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Р. ХАКИМОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 1 июнь,
2140-V-сон