ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИ КЕНГАШИНИНГ
қарори
«Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига давлат фуқаролик хизматчисининг хорижий нуфузли олий таълим муассасаларида таҳсил олиши учун қўшимча кафолатларни белгилашга қаратилган қўшимча киритиш ҳақида»ги ҚЛ-219-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида
(«Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига давлат фуқаролик хизматчисининг касбий малакасини ошириш кафолатларини белгилашга қаратилган қўшимча киритиш ҳақида»)
(«Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига давлат фуқаролик хизматчисининг касбий малакасини ошириш кафолатларини белгилашга қаратилган қўшимча киритиш ҳақида»)
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан 2026 йил 13 майда биринчи ўқишда қабул қилинган «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига давлат фуқаролик хизматчисининг касбий малакасини ошириш кафолатларини белгилашга қаратилган қўшимча киритиш ҳақида»ги ҚЛ-219-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига давлат фуқаролик хизматчисининг хорижий нуфузли олий таълим муассасаларида таҳсил олиши учун қўшимча кафолатларни белгилашга қаратилган қўшимча киритиш ҳақида» деган янги ном билан иккинчи ўқишда кўриб чиқишга доир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият, спорт ва ёшлар масалалари қўмитасининг таклифи маъқуллансин.
2. Мазкур қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси кун тартиби лойиҳасига киритилсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Р. ХАКИМОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 1 июнь,
2139-V-сон