ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИ КЕНГАШИНИНГ
қарори
«Рақамли технологиялар халқаро маркази тўғрисида»ги ҚЛ-203-сонли Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан 2026 йил 21 апрелда биринчи ўқишда қабул қилинган «Рақамли технологиялар халқаро маркази тўғрисида»ги ҚЛ-203-сонли Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасини иккинчи ўқишда кўриб чиқишга доир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитасининг таклифи маъқуллансин.
2. Мазкур Конституциявий қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси кун тартиби лойиҳасига киритилсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Р. ХАКИМОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 1 июнь,
2138-V-сон