ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ҒАЛЛАОРОЛ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Ғаллаорол туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан тумандаги умумий ўрта таълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-, 211-моддалари, «Таълим тўғрисида»ги Қонунининг 27-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган «Умумий ўрта таълим тўғрисида»ги Низомнинг 39-бандига асосан туманда мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш жараёнида умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд)ни аниқ белгилаб олиш мақсадида қарор қиламан:
1. Туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг 2026 йил 11 июндаги 586-сонли хати қаноатлантирилсин.
2. Туманда мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш бўйича умумий ўрта таълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Туман ҳокими ўринбосари О.Шакарбоев, туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими (А.Суюнов) ҳамда тумандаги умумтаълим муассасалари раҳбарлари зиммасига мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш, ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиш холати юзасидан мониторинг олиб бориш ва унинг натижасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўриш вазифаси топширилсин.
4. Белгилансинки, тумандаги умумтаълим муассасалари раҳбарлари ўзлари раҳбарлик қилаётган муассасага бириктирилган ҳудуддаги мактаб ёшидаги болаларни ўз вақтида умумтаълим муассасасига ўқишга жалб қилиш учун масъул ҳисобланади.
5. Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси туман бўлими (З.Усмонов)га маҳалла фуқаролар йиғинларида мактаб ёшидаги болаларни умумтаълим муассасаларига жалб этиш жараёнида туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамда умумтаълим муассасаларга амалий ёрдам бериш тавсия этилсин.
6. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати (С.Исмоилов)га мазкур қарорнинг мазмун моҳиятини оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштириш тавсия қилинсин.
7. Мазкур қарорнинг қабул қилиниши муносабати билан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 20 апрель 2021 йилдаги ЎРҚ-682-сон қонун талабларидан келиб чиқиб, туман ҳокимининг 2026 йилнинг 16 июндаги 176-3-45-Қ/26-сонли қарор ўз кучини йўқотган деб хисоблансин.
8. Қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари О.Шакарбоев зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими Ж. ОҚБОЕВ
Жиззах вилояти, Ғаллаорол тумани,
2026 йил 4 июль,
211-3-45-Q/26-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.