ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТРАНСПОРТ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ ФУҚАРО АВИАЦИЯСИ АГЕНТЛИГИ ДИРЕКТОРИНИНГ
буйруғи
Фуқаро авиацияси ҳаво кемаларининг парвоз маълумотларини йиғиш, таҳлил қилиш, сақлаш ҳамда улардан фойдаланиш бўйича авиация қоидаларининг (ЎзР АҚ-123) 5-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 8 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2718-2]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 ноябрдаги 660-сон «Фуқаро ҳаво кемалари билан содир бўлган авиация ҳодисаларини Ўзбекистон Республикасида текшириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2015 йил 15 сентябрдаги 65-н-сон буйруғи (рўйхат рақами 2718, 2015 йил 14 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 41-сон, 531-модда) билан тасдиқланган Фуқаро авиацияси ҳаво кемаларининг парвоз маълумотларини йиғиш, таҳлил қилиш, сақлаш ҳамда улардан фойдаланиш бўйича авиация қоидаларининг (ЎзР АҚ-123) 5-бандидаги «Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 27 декабрдаги 505-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида фуқаро ҳаво кемалари билан содир бўлган авиация ҳалокати ва бахтсиз ҳодисаларни текшириш қоидаларига» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 ноябрдаги 660-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаро ҳаво кемалари билан содир бўлган авиация ҳодисаларини Ўзбекистон Республикасида текшириш қоидаларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Директор Т. НАЗАРОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 30 июнь,
9-н-сон
Келишилди:
Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
2026 йил 24 июнь
Транспорт вазири И. МАХКАМОВ
2026 йил 22 июнь
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил А. БУРИЕВ
2026 йил 16 июнь
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2026 й., 10/26/2718-2/0708-сон)