Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг
буйруғи
Спорт тури бўйича спортчи, тренер ва спорт ҳаками касбларига қўйиладиган малака талабларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 8 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2592-4]
Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 августдаги 500-сон «Жисмоний тарбия-спорт ташкилотларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчилари ҳамда спорт ҳакамларига малака тоифаларини бериш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2014 йил 26 майдаги 1-сон буйруғи (рўйхат рақами 2592, 2014 йил 3 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 23-сон, 280-модда) билан тасдиқланган Спорт тури бўйича спортчи, тренер ва спорт ҳаками касбларига қўйиладиган малака талабларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. ИКРАМОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 23 июнь,
7-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг 2026 йил 23 июндаги 7-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Спорт тури бўйича спортчи, тренер ва спорт ҳаками касбларига қўйиладиган малака талабларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. 1-бандда:
учинчи ва тўртинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«тренер — спортчиларни тайёрлаш ҳамда уларнинг мусобақаларга тайёргарлик кўришини ташкил этиш, уларга назарий ва амалий билимларни бериш, шунингдек уларни жисмоний жиҳатдан камол топтиришни амалга оширувчи жисмоний шахс;
спорт ҳаками — спорт тури қоидаларига ва спорт мусобақаси тўғрисидаги низомга (регламентга) риоя этилишини таъминлаш учун ваколат берилган жисмоний шахс.».
2. 3-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Спорт тури бўйича спортчи (терма жамоа аъзоси бўлган спортчи), тренер (тренер-ўқитувчи, тренер-инструктор, оммавий спорт бўйича тренер-селекционер, терма жамоа тренери, терма жамоа катта тренери, терма жамоа бош тренери) ва спорт ҳаками (мусобақа бош котиби ва унинг ўринбосари, мусобақа бош ҳаками ва унинг ўринбосари) ҳамда ушбу лавозимларга тавсия этилаётган номзодлар қуйидагиларни билиши керак:».
3. 4-банднинг биринчи хатбошисидан «ва спортчи-инструктор» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
4. 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Спорт тури бўйича спортчига, паралимпия ҳамда сурдлимпия, махсус олимпия, кўзи ожизлар спорти ва бошқа адаптив спорт турлари бўйича терма жамоалар спортчиларига малака талаблари қўйилмайди.».
5. 9-банддаги «тренер ва тренер-ўқитувчи» деган сўзлар «тренер, тренер-ўқитувчи ва оммавий спорт бўйича тренер-селекционер» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6. 10-банд «тренер-ўқитувчи» деган сўздан кейин «, тренер-инструктор ҳамда оммавий спорт бўйича тренер-селекционерлик» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
7. 11-банднинг биринчи хатбошисидаги «мусобақа бош спорт ҳакамига» деган сўзлар «мусобақа бош ҳакамига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
8. 12-банднинг биринчи хатбошисидаги «мусобақа бош спорт ҳаками» деган сўзлар «мусобақа бош ҳаками» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
9. 15-банднинг учинчи хатбошисидаги «Спорт ҳакамлари ва уларнинг малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2942, 2017 йил 27 октябрь)» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 августдаги 500-сон қарори билан тасдиқланган Спорт ҳакамларига малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги низомга» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2026 й., 10/26/2592-4/0707-сон)