Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг
буйруғи
Нотариуслар томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун ундириладиган тўловларнинг максимал миқдорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 7 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3235-8]
Ўзбекистон Республикасининг «Нотариат тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 мартдаги 156-сон «Нодавлат нотариал фаолиятни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 29 майдаги 112-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3235, 2020 йил 29 май) билан тасдиқланган Нотариуслар томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун ундириладиган тўловларнинг максимал миқдорларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Вазир А. ТАШКУЛОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 6 июль,
23-мҳ-сон
Келишилди:
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Ҳ. ТУРАХУЖАЕВ
2026 йил 1 июль
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 6 июлдаги 23-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Нотариуслар томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун ундириладиган тўловларнинг максимал миқдорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 2-бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2-боб. Нотариал тасдиқланадиган ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш учун***».
2. 22-позиция чиқариб ташлансин.
3. Изоҳ қисмининг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«***Мазкур ҳақ миқдорларининг 28-бандида назарда тутилган максимал ҳақ миқдорининг 50 фоизи, шунингдек, нотариал ҳаракат видеоконференцалоқа орқали амалга оширилган ҳолларда мазкур ҳақ миқдорларининг 2-бобида назарда тутилган максимал ҳақ миқдорларидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 фоизи «Адлия органлари ва муассасаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази» давлат муассасаси ҳисобрақамига вазирлик ахборот тизимларини ривожлантириш учун йўналтирилади.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2026 й., 10/26/3235-8/0698-сон)