ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ДАНҒАРА ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Мактаб ёшидаги болаларни мажбурий таълимга жалб этиш мақсадида тумандаги ҳар бир таълим муассасасига ҳудуд ва микроҳудудлар бириктириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 16 сентябрдаги 286-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги «Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 140-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 5-боб 39-банди, шунингдек, туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг 2026 йил 16 мартдаги «Мактаб ёшидаги болаларни мажбурий таълимга жалб этиш мақсадида тумандаги ҳар бир таълим муассасасига ҳудуд ва микроҳудудлар бириктириш тўғрисида»ги 01-06-/219-сонли мурожаатига мувофиқ ҳамда умумий ўрта таълим мактаблари 1-синфига қабул жараёнларини электрон шаклда ташкил этиш, шаффоф ва самарали ўтказиш, ота-оналар учун қулайлик яратиш мақсадида, қарор қиламан:
1. Туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг 2026 йил 16 мартдаги «Мактаб ёшидаги болаларни мажбурий таълимга жалб этиш мақсадида тумандаги ҳар бир таълим муассасасига ҳудуд ва микроҳудудлар бириктириш тўғрисида»ги 01-06/219-сонли мурожаати инобатга олинсин.
2. Туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги ҳар бир таълим муассасасига ҳудуд ва микроҳудудлар бириктириш жадвали 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
4. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан Данғара тумани ҳокимининг 2024 йил 4 июндаги 121-11-155-Қ/24-сонли «Мактаб ёшидаги болаларни мажбурий таълимга жалб этиш мақсадида тумандаги ҳар бир таълим муассасасига ҳудуд ва микроҳудудлар бириктириш тўғрисида»ги қарори, Данғара тумани Адлия бўлимининг 2026 йил 8 апрель кунидаги 16/1-1/255-сонли тақдимномасига асосан 2026 йил 1 апрель кунидаги «Мактаб ёшидаги болаларни мажбурий таълимга жалб этиш мақсадида тумандаги ҳар бир таълим муассасасига ҳудуд ва микроҳудудлар бириктириш тўғрисида»ги 71-11-155-Қ/26-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари Ш.Уринова ҳамда туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи А. Содиқов зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими Ш. ТОЖИХАКИМОВ
Фарғона вилояти, Данғара тумани,
2026 йил 1 июль,
197-11-155-Q/26-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.