Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирининг
буйруғи
Спорт турлари бўйича ягона спорт таснифи тўғрисидаги низомнинг 3-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 30 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2921-8]
Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг 2017 йил 4 июлдаги 3-мҳ-сон қарори (рўйхат рақами 2921, 2017 йил 28 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 35-сон, 935-модда) билан тасдиқланган Спорт турлари бўйича ягона спорт таснифи тўғрисидаги низомнинг 3-бандида:
биринчи хатбошидаги «23-моддасига» деган сўзлар «31-моддасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«а» кичик банднинг иккинчи хатбошисидаги «Халқаро» деган сўз «халқаро» деган сўз билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. ИКРАМОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 22 июнь,
6-мҳ-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2026 й., 10/26/2921-8/0662-сон)