ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
ҚАРОРИ
Тижорат банкларида бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақлар режасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 29 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3336-4]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 18 ноябрдаги 20/4-сон қарори (рўйхат рақами 3336, 2021 йил 26 ноябрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2021 й., 10/21/3336/1101-сон) билан тасдиқланган Тижорат банкларида бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақлар режасига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 26 май,
10/14-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 26 майдаги 10/14-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Тижорат банкларида бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақлар режасига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 2-бобда:
1) 12502, 14902, 21612 ва 22012 баланс ҳисобварақларининг номидаги «Аҳолининг кам таъминланган ҳамда камбағал қатламларига» деган сўзлар «Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) «16803 Бўлиб-бўлиб тўлаш учун сотилган банкнинг активлари» баланс ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 16805 баланс ҳисобварағи билан тўлдирилсин:
«16805 Давлат активларини бошқариш агентлигига реализация қилиш учун берилган активлар»;
3) 19931 баланс ҳисобварағининг номидаги «солиқлар» деган сўз «фойда солиғи» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4) «19931 Муддати узайтирилган фойда солиғи» баланс ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 19932 баланс ҳисобварағи билан тўлдирилсин:
«19932 Муддати узайтирилган бошқа солиқлар»;
5) «19951 Олиниши лозим бўлган маблағлар — Ўзбекистон Республикаси Валюта биржаси билан ҳисоб-китоблар» баланс ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 19957 ва 19971 баланс ҳисобварақлари билан тўлдирилсин:
«19957 Секюритизация қилинган ипотека кредитлари бўйича олиниши лозим бўлган маблағлар
19971 Крипто-активлар»;
6) «22650 Мижозларнинг пул маблағларини депонентлаш (эскроу) ҳисобварағидаги маблағлари» ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 22660, 22662 ва 22664 баланс ҳисобварақлари билан тўлдирилсин:
«22660 Мижознинг санация ҳисобварағидаги маблағлари
22662 Ташқи бошқарув тартиб-таомили жорий этилган мижознинг махсус ҳисобварағидаги маблағлари
22664 Тугатиш тартиб-таомили жорий этилган мижознинг ягона ҳисобварағидаги маблағлари»;
7) 23106 баланс ҳисобварағининг номидаги «банк карталарига ўтказилиши лозим бўлган маблағлар бўйича транзит ҳисобварақлари» деган сўзлар «банк карталари ёки оммавий тўловларни амалга оширишда электрон ҳамёнларига ўтказилиши лозим бўлган маблағлар бўйича транзит ҳисобварақлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
8) 23108 ва 23110 баланс ҳисобварақларининг номидаги «банк карталарига ўтказилиши лозим бўлган маблағлар бўйича транзит ҳисобварақлари» деган сўзлар «банк карталари ёки оммавий тўловларни амалга оширишда электрон ҳамёнларига ўтказилиши лозим бўлган маблағлар бўйича транзит ҳисобварақлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
9) 29849 баланс ҳисобварағининг номидаги «туман (шаҳар) бўлинмалари» деган сўзлар «туман (шаҳар) бўлимлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
10) «29849 Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан молиялаштириладиган, пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсациялар ва бошқа тўловлар учун бошқа банклардан олинган нақд пул билан бериладиган маблағлар» баланс ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 29851, 29871 ва 29873 баланс ҳисобварақлари билан тўлдирилсин:
«29851 Ходимларга тўловлар бўйича захира
29871 Крипто-активлар бўйича мажбуриятлар
29873 Крипто-активлар бўйича ҳисоб-китоблар»;
11) «30910 Республика корхоналарига берилган инвестицион кредитлардан олинган фойда ҳисобидан хусусий капитални оширишга мўлжалланган захира фонди» баланс ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 30920 баланс ҳисобварағи билан тўлдирилсин:
«30920 Захиралар фарқи»;
12) «55162 Кафолат ва кафиллик операциялари бўйича ва воситачилик харажатлари» баланс ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 55170 баланс ҳисобварағи билан тўлдирилсин:
«55170 Дастурий таъминот бўйича харажатлар»;
13) «91907 Қарздорларнинг Ҳукуматдан олинган узоқ муддатли кредитлар ва лизинглар бўйича мажбуриятлари» балансдан ташқари ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 92100, 92101, 92105, 92109, 92123, 92141, 92145, 92147, 92149, 92153 балансдан ташқари ҳисобварақлари билан тўлдирилсин:
«92100 Жисмоний шахсларга берилган секюритизация қилинган ипотека кредитлари
92101 Жисмоний шахсларга берилган секюритизация қилинган ипотека кредитлари
92105 Муддати ўтган секюритизация қилинган ипотека кредитлари
92109 Шартлари қайта кўриб чиқилган секюритизация қилинган ипотека кредитлари
92123 Суд ва ижро жараёнидаги секюритизация қилинган ипотека кредитлари
92141 Секюритизация қилинган ипотека кредитлари бўйича олиниши лозим бўлган, ҳисобланган фоизлар
92145 Секюритизация қилинган ипотека кредитлари бўйича олиниши лозим бўлган, ҳисобланган жарима ва пенялар
92147 Секюритизация қилинган ипотека кредитлари бўйича ҳисоблаб ёзилган, бироқ муддатида тўланмаган, олиниши лозим бўлган фоизлар
92149 Секюритизация қилинган ипотека кредитлари бўйича ҳисоблаб ёзилган, бироқ тўлов муддати узайтирилган фоизлар
92153 Дефолт ҳолати юзага келган секюритизация қилинган ипотека кредитлари»;
14) «92736 Своп шартларида сотиб олиш» балансдан ташқари ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 92740, 92744, 92748, 92752 балансдан ташқари ҳисобварақлар билан тўлдирилсин:
«92740 Ҳисоб-китобли своп шартларида сотиш
92744 Ҳисоб-китобли своп шартларида сотиб олиш
92748 Фоизли своп битими бўйича мажбуриятлар
92752 Фоизли своп битими бўйича талаблар»;
15) «96337 Кафолат ва кафилликлар бўйича контр-ҳисобварақ» балансдан ташқари ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 96340 балансдан ташқари ҳисобварағи билан тўлдирилсин:
«96340 Секюритизация қилинган ипотека кредитлари бўйича контр-ҳисобварақ».
2. 3-бобда:
1) 12502 баланс ҳисобварағида:
номидаги «Аҳолининг кам таъминланган ҳамда камбағал қатламларига» деган сўзлар «Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
таърифидаги «аҳолининг кам таъминланган ҳамда камбағал қатламларига» деган сўзлар «Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 14902 баланс ҳисобварағида:
номидаги «Аҳолининг кам таъминланган ҳамда камбағал қатламларига» деган сўзлар «Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
таърифидаги «аҳолининг кам таъминланган ҳамда камбағал қатламларига» деган сўзлар «Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 21612 баланс ҳисобварағида:
номидаги «Аҳолининг кам таъминланган ҳамда камбағал қатламларига» деган сўзлар «Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
таърифидаги «аҳолининг кам таъминланган ҳамда камбағал қатламларига» деган сўзлар «Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4) 22012 баланс ҳисобварағида:
номидаги «Аҳолининг кам таъминланган ҳамда камбағал қатламларига» деган сўзлар «Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
таърифидаги «аҳолининг кам таъминланган ҳамда камбағал қатламларига» деган сўзлар «Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
5) 15707 баланс ҳисобварағининг таърифидаги «судга даъво киритилган,» деган сўзлар «суд ёки» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
6) 15799 баланс ҳисобварағининг таърифидаги «судга даъво киритилган, » деган сўзлар «суд ёки» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
7) 16803 баланс ҳисобварағининг таърифида «Ҳисобварақнинг таърифи:» деган сўзлардан кейин «активга эгалик ҳуқуқи ўтказилган ҳолда,» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
8) 16803 «Бўлиб-бўлиб тўлаш учун сотилган банкнинг активлари» баланс ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 16805 баланс ҳисобварағининг номи ва таърифи билан тўлдирилсин:
«16805 Давлат активларини бошқариш агентлигига реализация қилиш учун берилган активлар
Ҳисобварақнинг таърифи: Давлат активларини бошқариш агентлигига реализация қилиш учун берилган банкнинг активлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида 16701, 16703, 16705, 16803 ҳисобварақларидан ўтказилган активларнинг қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида реализация қилинган банк активларининг тўланган қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир объект (мулк) бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.»;
9) 19931 баланс ҳисобварағининг номи ва таърифи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«19931 Муддати узайтирилган фойда солиғи
Ҳисобварақнинг таърифи: олдиндан бўнак тариқасида тўланган фойда солиғи ва ушбу солиқ бўйича муддати узайтирилган талабларнинг ҳисоби юритилади. Муддати узайтирилган фойда солиғи талаблари жорий даврнинг солиққа тортиладиган фойдасига киритилиб, вақтинчалик фарқлар мавжуд бўлгани сабабли келгуси даврда қопланадиган, лекин келгуси давр солиққа тортиладиган фойдани аниқлашда чегириб ташланадиган фойда солиғидир. Бу — бухгалтерия балансидаги фойда билан солиққа тортиладиган фойда ўртасидаги фарқдир.
Ҳисобварақнинг дебетида олдиндан тўланган фойда солиғи ва ушбу солиқ бўйича муддати узайтирилган талаблар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида харажатларнинг мос ҳисобварақларидан ҳисобдан чиқарилган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб солиқ тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.»;
10) 19931 «Муддати узайтирилган фойда солиғи» баланс ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 19932 баланс ҳисобварағининг номи ва таърифи билан тўлдирилсин:
«19932 Муддати узайтирилган бошқа солиқлар
Ҳисобварақнинг таърифи: Ўзбекистон Республикаси бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига олдиндан бўнак тариқасида тўланган солиқлар, йиғимлар, ажратмалар ва улар бўйича талаблар ҳисобга олинади, фойда солиғи бундан мустасно.
Ҳисобварақнинг дебетида олдиндан тўланган солиқлар ва солиқ талаблари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида харажатларнинг мос ҳисобварақларидан ҳисобдан чиқарилган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб солиқ, йиғим, ажратмаларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.»;
11) «19951 Олиниши лозим бўлган маблағлар — Ўзбекистон Республикаси Валюта биржаси билан ҳисоб-китоблар» баланс ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 19957 ва 19971 баланс ҳисобварақларининг номи ва таърифи билан тўлдирилсин:
«19957 Секюритизация қилинган ипотека кредитлари бўйича олиниши лозим бўлган маблағлар
Ҳисобварақнинг таърифи: секюритизация қилинган ипотека кредитлари бўйича олиниши лозим бўлган маблағлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида секюритизация қилинган ипотека кредитлари бўйича келиб тушган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида секюритизация қилинган ипотека кредитлари бўйича чиқарилган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир секюритизация қилинган ипотека кредитлари бўйича чиқарилган маблағлар ҳисоби алоҳида олиб борилади.
19971 Крипто-активлар
Ҳисобварақнинг таърифи: барқарор токенлар айланмасини тартибга солишнинг махсус ҳуқуқий режими доирасида банкнинг криптоҳамёнлардаги крипто-активлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида банкнинг криптоҳамёнларидаги крипто-активлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида банкнинг криптоҳамёнларидаги крипто-активлари камайиши/ҳисобдан чиқарилиши суммаси акс эттирилади.
Таҳлил ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.»;
12) «22650 Мижозларнинг пул маблағларини депонентлаш (эскроу) ҳисобварағидаги маблағлари» баланс ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 22660, 22662 ва 22664 баланс ҳисобварақларининг номи ва таърифи билан тўлдирилсин:
«22660 Мижознинг санация ҳисобварағидаги маблағлари
Ҳисобварақнинг таърифи: Санация (судгача санация ва суд санацияси) тартиб-таомили жорий этилган мижознинг маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида санация (судгача санация ва суд санацияси) тартиб-таомили доирасида келиб тушган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида санация (судгача санация ва суд санацияси) тартиб-таомили доирасида келиб тушган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир санация (судгача санация ва суд санацияси) тартиб-таомилига ўтказилаётган мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22662 Ташқи бошқарув тартиб-таомили жорий этилган мижознинг махсус ҳисобварағидаги маблағлари
Ҳисобварақнинг таърифи: Ташқи бошқарув жорий этилган мижознинг махсус ҳисобварағидаги маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташқи бошқарув тартиб-таомили доирасида келиб тушган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида ташқи бошқарув тартиб-таомили доирасида йўналтирилган маблағлар ҳисоби акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир ташқи бошқарув тартиб-таомилига ўтказилаётган мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22664 Тугатиш тартиб-таомили жорий этилган мижознинг ягона ҳисобварағидаги маблағлари
Ҳисобварақнинг таърифи: Тугатиш тартиб-таомили жорий этилган мижознинг ягона ҳисобварағидаги маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тугатиш тартиб-таомили доирасида келиб тушган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тугатиш тартиб-таомили доирасида йўналтирилган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир тугатиш тартиб-таомилига ўтказилаётган мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.»;
13) 23230 баланс ҳисобварағининг таърифидаги «Мазкур ҳисобварақдаги қолдиқ» деган сўзлардан кейин «шартномада (мижоз топшириғида) бошқа муддат белгиланмаган бўлса,» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
14) 23106, 23108 ва 23110 баланс ҳисобварақларининг номи ва таърифи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«23106 Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, шунингдек пенсиялар, компенсациялар ва бошқа ижтимоий тўловлар бўйича хўжалик юритувчи субъектлар ходимларининг банк карталари ёки оммавий тўловларни амалга оширишда электрон ҳамёнларига ўтказилиши лозим бўлган маблағлар бўйича транзит ҳисобварақлари
Ҳисобварақнинг таърифи: хўжалик юритувчи субъектлар томонидан иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, шунингдек пенсиялар, компенсациялар ва бошқа ижтимоий тўловлар бўйича ўз ходимларининг банк карталари ёки оммавий тўловларни амалга оширишда электрон ҳамёнларига ўтказиладиган пул маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобварақлари ёки филиалларнинг ҳисобварақларидан ўтказилган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида жисмоний шахсларнинг 22618 ёки 22616 ҳисобварақларига ўтказилган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир хўжалик юритувчи субъект бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
23108 Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, шунингдек пенсиялар, компенсациялар ва бошқа ижтимоий тўловлар бўйича бюджет ташкилотлари ходимларининг банк карталари ёки оммавий тўловларни амалга оширишда электрон ҳамёнларига ўтказилиши лозим бўлган маблағлар бўйича транзит ҳисобварақлари
Ҳисобварақнинг таърифи: давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармаларнинг маблағлари ҳисобига иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, шунингдек пенсиялар, компенсациялар ва бошқа ижтимоий тўловлар бўйича ўтказиладиган ҳамда бюджет ташкилотлари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, уларнинг муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг банк карталари ёки оммавий тўловларни амалга оширишда электрон ҳамён ҳисобварақларига ўтказиладиган пул маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармаларнинг маблағлари ҳисобига бюджет ташкилотларининг 20203, 20204, 21506, 21508, 23400 ҳисобварақларидан ўтказилган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида жисмоний шахсларнинг 22618 ёки 22616 ҳисобварақларига ўтказилган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб бюджет ташкилотлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
23110 Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, шунингдек пенсиялар, компенсациялар ва бошқа ижтимоий тўловлар бўйича Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси ходимлари (контингент)нинг банк карталари ёки оммавий тўловларни амалга оширишда электрон ҳамёнларига ўтказилиши лозим бўлган маблағлар бўйича транзит ҳисобварақлари
Ҳисобварақнинг таърифи: давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармаларнинг маблағлари ҳисобига иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, шунингдек пенсиялар, компенсациялар ва бошқа ижтимоий тўловлар бўйича ўтказиладиган ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси ходимлари (контингент)нинг банк карталари ёки оммавий тўловларни амалга оширишда электрон ҳамён ҳисобварақларга ўтказиладиган пул маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармаларнинг маблағлари ҳисобига юқорида кўрсатилган бюджет ташкилотларининг 20203, 20204, 21506, 21508, 23400 ҳисобварақларидан ўтказилган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида жисмоний шахсларнинг 22618 ёки 22616 ҳисобварақларига ўтказилган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб юқорида кўрсатилган бюджет ташкилотлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.»;
15) 29849 баланс ҳисобварағи номи ва таърифидаги «туман (шаҳар) бўлинмалари» деган сўзлар «туман (шаҳар) бўлимлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
16) «29849 Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлинмалари томонидан молиялаштириладиган, пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсациялар ва бошқа тўловлар учун бошқа банклардан олинган нақд пул билан бериладиган маблағлар» баланс ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 29851, 29871 ва 29873 баланс ҳисобварақларининг номи ва таърифи билан тўлдирилсин:
«29851 Ходимларга тўловлар бўйича захира
Ҳисобварақнинг таърифи: банк ходимларига, шу жумладан собиқ ходимларига келгусида тўлаш мажбурияти олинган тўловлар (байрам пуллари, нафақа ва бошқалар) юзасидан ҳисобланган суммалар, шу жумладан ходимлар томонидан ишлаб топилган, аммо ҳали фойдаланилмаган таътил кунлари бўйича захиралар ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобланган захира суммалари акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тўланган захира суммалари ҳамда яратилган захираларнинг орқага қайтарилиши (камайтирилиши) акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб захира тўловлари турлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
29871 Крипто-активлар бўйича мажбуриятлар
29873 Крипто-активлар бўйича ҳисоб-китоблар
Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштириб берилмоқда.
Ҳисобварақнинг таърифи: барқарор токенлар айланмасини тартибга солишнинг махсус ҳуқуқий режими доирасида банкнинг крипто-активлар билан боғлиқ мажбуриятлари ва ҳисоб-китоблари ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг кредитида банкнинг крипто-активлар ва улар билан ҳисоб-китобларидаги мажбуриятлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида банкнинг крипто-активлар ва улар билан ҳисоб-китобларидаги мажбуриятларининг камайиши суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.»;
17) «30910 Республика корхоналарига берилган инвестицион кредитлардан олинган фойда ҳисобидан хусусий капитални оширишга мўлжалланган захира фонди» баланс ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 30920 баланс ҳисобварағининг номи ва таърифи билан тўлдирилсин:
«30920 Захиралар фарқи
Ҳисобварақнинг таърифи: молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича шакллантирилган захира билан пруденциал нормативларга мувофиқ талаб этиладиган захира ўртасидаги мусбат фарқ тақсимланмаган фойда ҳисобидан ажратилган маблағлар шаклида ҳисобга олинади.
Ҳисобварақ фақат пруденциал норматив молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича шакллантирилган захирадан юқори бўлганда қўлланилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тақсимланмаган фойда ҳисобидан ўтказилган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақда юритилади.»;
18) «55162 Кафолат ва кафиллик операциялари бўйича ва воситачилик харажатлари» баланс ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 55170 баланс ҳисобварағининг номи ва таърифи билан тўлдирилсин:
«55170 Дастурий таъминот бўйича харажатлар
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг автоматлаштирилган банк тизимлари (АБТ) ва бошқа дастурий таъминот модулларини юритиш ва техник қўллаб-қувватлаш хизмати учун қилган харажатлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида банкнинг АБТ ва бошқа дастурий таъминот модулларини юритиш ва техник қўллаб-қувватлаш хизмати учун қилган харажатлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банк молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобварағига ўтказиладиган сумма акс эттирилади.»;
19) «91907 Қарздорларнинг Ҳукуматдан олинган узоқ муддатли кредитлар ва лизинглар бўйича мажбуриятлари» балансдан ташқари ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 92100, 92101, 92105, 92109, 92123, 92141, 92145, 92147, 92149, 92153 балансдан ташқари ҳисобварақларининг номи ва таърифи билан тўлдирилсин:
«92100 Жисмоний шахсларга берилган секюритизация қилинган ипотека кредитлари
92101 Жисмоний шахсларга берилган секюритизация қилинган ипотека кредитлари
92105 Муддати ўтган секюритизация қилинган ипотека кредитлари
92109 Шартлари қайта кўриб чиқилган секюритизация қилинган ипотека кредитлари
92123 Суд ва ижро жараёнидаги секюритизация қилинган ипотека кредитлари
92141 Секюритизация қилинган ипотека кредитлари бўйича олиниши лозим бўлган, ҳисобланган фоизлар
92145 Секюритизация қилинган ипотека кредитлари бўйича олиниши лозим бўлган, ҳисобланган жарима ва пенялар
92147 Секюритизация қилинган ипотека кредитлари бўйича ҳисоблаб ёзилган, бироқ муддатида тўланмаган, олиниши лозим бўлган фоизлар
92149 Секюритизация қилинган ипотека кредитлари бўйича ҳисоблаб ёзилган, бироқ тўлов муддати узайтирилган фоизлар
92153 Дефолт ҳолати юзага келган секюритизация қилинган ипотека кредитлари
Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлганлиги сабабли уларнинг таърифи умумлаштириб берилмоқда.
Ҳисобварақнинг таърифи: секюритизация қилинган ипотека кредитлари билан боғлиқ бўлган маблағлар ҳисоби олиб борилади. Бунда 92109, 92123, 92149, 92153 ҳисобварақлари фақат махсус хизмат кўрсатувчи агент банкда очилади. Ушбу 92100 бўлимдаги ҳисобварақлар учун 96340 баланс ҳисобварақ контр-ҳисобварақ ҳисобланади.
Ҳисобварақнинг дебетида секюритизация қилинган ипотека кредитлари билан боғлиқ бўлган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида секюритизация қилинган ипотека кредитлари билан боғлиқ бўлган маблағларнинг ҳисобдан чиқарилган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.»;
20) «92736 Своп шартларида сотиб олиш» балансдан ташқари ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 92740, 92744, 92748, 92752 баланс ҳисобварақларининг номи ва таърифи билан тўлдирилсин:
«92740 Ҳисоб-китобли своп шартларида сотиш
Ҳисобварақнинг таърифи: молиявий инструментни ҳисоб-китобли сотишга асосланган своп шартноманинг ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 96371 балансдан ташқари ҳисобварақ контр-ҳисобварақ ҳисобланади.
Ҳисобварақнинг дебетида молиявий инструментни сотишга асосланган ҳисоб-китобли своп шартномаларининг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳисоб-китобли своп шартномалари бўйича молиявий инструментнинг сотилган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир ҳисоб-китобли своп шартномаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
92744 Ҳисоб-китобли своп шартларида сотиб олиш
Ҳисобварақнинг таърифи: молиявий инструментни ҳисоб-китобли сотиб олишга асосланган своп шартноманинг ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 96373 баланс ҳисобварақ контр-ҳисобварақ ҳисобланади.
Ҳисобварақнинг дебетида молиявий инструментни сотиб олишга асосланган ҳисоб-китобли своп шартномаларининг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳисоб-китобли своп шартномалари бўйича молиявий инструментнинг сотиб олинган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир ҳисоб-китобли своп шартномаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
92748 Фоизли своп битими бўйича мажбуриятлар
Ҳисобварақнинг таърифи: молиявий инструментни сотишга асосланган фоизли своп шартноманинг ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 96371 балансдан ташқари ҳисобварағи контр-ҳисобварақ ҳисобланади.
Ҳисобварақнинг дебетида молиявий инструментни сотишга асосланган фоизли своп шартномаларининг суммаси (мажбуриятлар) акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳисоб-китобли своп шартномалари бўйича молиявий инструментнинг сотилган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир фоизли своп шартномаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
92752 Фоизли своп битими бўйича талаблар
Ҳисобварақнинг таърифи: молиявий инструментни сотиб олишга асосланган фоизли своп шартноманинг ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 96373 балансдан ташқари ҳисобварақ контр-ҳисобварақ ҳисобланади.
Ҳисобварақнинг дебетида молиявий инструментни сотиб олишга асосланган фоизли своп шартномаларининг суммаси (талаблар) акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида фоизли своп шартномалари бўйича молиявий инструментнинг сотиб олинган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир фоизли своп шартномаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.»;
21) «96337 Кафолат ва кафилликлар бўйича контр-ҳисобварақ» баланс ҳисобварағидан кейин қуйидаги мазмундаги 96340 баланс ҳисобварағи билан тўлдирилсин:
«96340 Секюритизация қилинган ипотека кредитлари бўйича контр-ҳисобварақ».
3. Иловада:
1) 33-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«33. Гаров билан таъминланган кредит қарздор томонидан қайтарилмаса ёки тўлиқ қайтарилмаган ҳолда, банк кредитни қайтариш учун ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратишга ҳақли. Ундирувга қаратилган гаровга қўйилган мол-мулкни сотиш кимошди савдоси орқали қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади. Гаровга қўйилган мол-мулкни сотишдан маблағлар келиб тушганда 10301 — «Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварағи — Ностро» ҳисобварағи дебетланади ва 23230 «Активларни қоплаш бўйича келиб тушган маблағлар» ҳисобварағи кредитланади.
Кредитлар бўйича асосий қарзни ва мазкур кредит бўйича ҳисобланган, лекин ҳали олинмаган фоизларни сўндириш қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси орқали амалга оширилади:
а) Асосий қарз қайтарилганда:
Дт 23230 | «Активларни қоплаш бўйича келиб тушган маблағлар»; |
Кт | Ссуда ҳисобварағи; |
б) Асосий қарз тўлиқ қайтарилгандан кейин, фоизлар сўндирилганда:
Дт 23230 | «Активларни қоплаш бўйича келиб тушган маблағлар»; |
Кт 4ХХХХ | Кредитлар бўйича фоизли даромадлар. |
2) 41-банддаги «КБТЕБ фойдаланишга бериш» деган сўзлар «КБТЕБ омборга қабул қилинмасдан фойдаланишга берилганда, тегишли харажат ҳисобварақларида олиб борилади. КБТЕБни омбордан фойдаланишга бериш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.06.2026 й., 10/26/3336-4/0651-сон)